Аслини олганда, йўқ. Бундай фикрлар – нафсни тийишдандир. Аслини олганда, ҳаётимиз сифати унга боғлиқ бўлган ягона нарса бу бизнинг танловни амалга ошириш қобилиятимиздир.
Ўйлаб кўринг. Биз нимани ейиш, қачон ухлашни танлаймиз ва, албатта, бизнинг танловимиз организмимиз ва кайфиятимизга ижобий ёки салбий таъсир этади. Биз ўзимизга кийим танлаймиз ва бизнинг танловимиз одамларни бизни қандай қабул қилиши ва ҳатто қандай муносабатда бўлишига таъсир этади. Биз танлайдиган дўстлар ҳаётимизда эҳтимоли энг юкори бўлган йўлни белгилаб беради.
Ҳаётда ҳамма нарса – танлов масаласидир
Ўқувчи бу мақоладан бирон нарса ўрганиш ёки яна компьютер ўйинлари ўйнаш учун ўтиришдан бирини танлаши мумкин. У келтирилган матндан қандайдир хулоса чиқариш ёки ўқишдан бошқа истаган нарса билан шуғулланишни танлаши мумкин. У кечки овқатга кичик торт танлаши ёки углеводлар истеъмолини чеклаши ва енгил салатни афзал кўриши мумкин.
Биз доимо танлов олдида турамиз: бир нарсага рози бўламиз ва бошқа нарсадан воз кечамиз. Буни ўзимиз англаб етамизми, йўқми – лекин ҳаётимиздаги ҳамма нарса фақат бизнинг қарорларимиз натижаси ҳисобланади. Лекин шунга қарамай, қуйидаги саволни бермасликнинг имкони йўқ: қандай қилиб маълум бир ҳодисалар, вазият ёки мажбуриятлар асносида биз бурчакка сиқиб қўйилган ва танлов имконига эга бўлмаган ҳолатга тушиб қоламиз.
Шундай ҳодисалардан бири – Рамазондир …
Рамазон: биз амалга оширмайдиган танлов
Ҳа, биз биламизки, ҳеч ким бизни рўза тутишга мажбур қилмайди, лекин биз мусулмонмиз ва бу бизнинг бурчимиз деган фикрга қўшиламиз. Бироқ муқаддас ойнинг тинч-хотиржам ва маънавий муҳити шароитларида кўпчилик 30 кун давомида у ёки бу кийинчиликларни бошидан кечиради. Дарҳақиқат, кун энди тушдан оғган бир пайтда томоғингиз Саҳрои Кабир каби қуриб қолган пайт қийналишингиз турган гап. Шунда сиз ўз танловингиз устидан ҳукмрон эмасдай бўлиб кўринади.
Мен доим шу нарса ҳақида кизиқардимки, қандай қилиб айрим одамлар рамазон бобида бундай завқланади? Уларнинг сири нимада? Улар очликка қаршилик кўрсатиш учун қандайдир сеҳли кучга эгами? Эрталаб бир финжон қаҳва ичгиси келмасмикан? Куни билан сувсиз қандай юради ва бемалол гаплашиш, кулиш ва умуман, ўзини маданиятли тутишда давом этади?
Мен авваллари Рамазон ойида фақат «ўлик бўлиб кўринадиган» одамлардан эдим. Мен ёмон кайфиятда уйғониб, умуман, икки оёқлилар мулоқотни камайтиришга ҳаракат қилардим. Айниқса, ёзда, ҳаво ҳарорати 40 даражадан ортиқни кўрсатганда. Бу кунлар жуда узун бўлиб, уйғонмасингдан туриб, аллақачон чанқаганингни ҳис қиласан ва ҳамма нарса сени ранжитади. Ифтордан олдин ва кейинги даҳшатли бош оғриғи?! Мен бошим иккига бўлиниб кетмаслиги учун уни чангаллаб ўтирардим. Кўп йиллар давомида мен «рўза» сўзини «азоб» сўзининг синоними деб қабул қилардим. Ўйлайманки, кўп одамлар бутун ҳаёти давомида диндорлар, албатта, оғриқни бошдан кечириши керак, деб ҳисоблашган — бу рўза учун мукофот шу билан изоҳланарди. Менинг рўзадан хурсанд бўлганларга раҳмим келарди. Ахир, агар улар рўза тутишни ёқтирсалар ва бошқа одамлар каби азоб чекмасалар, унда улар мукофот ололмайдиларми?
Лекин маълум бўлишича, мен учун мутлақо очиқ бўлмаган бошқа нуқтаи назар бор экан!
Мен бу кашфиётга жуда кўп вақт сарфлаганим ҳақида шикоят қилмайман, лекин уни ҳеч қандай пафоссиз баҳам кўришга ҳаракат қиламан. Тайёрмисиз?
Миянинг яширин иши
Сиз ҳозирги «ижобий фикрлаш»га умумий бор вужуди билан берилганликда бу концепция узоқ вақт давомида ўзлаштирилмаган деб айташингиз мумкин. Дарҳақиқат, бу ерда нимаси мураккаб? Шунчаки салбий фикрларни олиб ташлаш ва мияни фақат ижобий фикрлар билан озиқлантириш. Шунчаки рўза тутишнинг барча афзалликларини ўзингизга эслатиб туринг. Танангиз тозаланиб, ақл-заковатингиз ойдинлашади, руҳингиз эса юксалади – бу ҳақида доимо ўйланг. Лекин маълумки, бу эшитилгани каби осон эмас. Аслида, пастга тушиш юқорига кўтарилишдан кўра жуда осон, чунки биринчиси учун фақат битта салбий фикрнинг ўзи етарли.
Ғазабга келиш учун фақат битта фикр етарли.
Қўрқишни бошлаш, хафа бўлиш, қайғуга чўмиш, ўзини ёлғиз ҳис қилиш учун фақат фикрнинг ўзи етарли.
Аслида, бизнинг миямиз бизни бахтли қилиш учун яратилмаган - у бизнинг омон қолишимизни таъминлаш учун яратилган.
Рўза тутишнинг дастлабки кунларида, овқатланиш одатларимиз ўзгарганда, мия «Ўзи нима бўлади?» деб савол бера бошлайди. Гарчи Рамазон ойида биз эҳтимол, одатдагидан кўпроқ овқатлансак-да (тўкин-сочин дастурхонли ифторларни эсланг!), овқат қабул қилишлар учрайди, кун тартиби бузилади ва бу мияни мувозанатдан чиқаради.
Муаммо очлик, чанқоқлик ва ҳатто уйқусизликда эмас, балки ягона шундай бўлиши мумкин деб ҳисоблаган тизимнинг нотўғри ишлашидадир.
11 ой давомида бизнинг миямиз маълум бир кундалик жадвалга мувофиқ ишлаганлиги сабабли, унинг тўсатдан ўзгариши асаб тизимига хавф туғдирадиган сигналдир, бу эса мия бизнинг омон қолишимизни таъминлаш учун курашишга ҳаракат қилишига олиб келади. Бундан бош оғриғи, асабийлашиш, умумий хиралик, бутун организмнинг тўлиқ мувозанатсизлик ҳисси келиб чиқади.
Баъзиларга мослашиши учун бир неча соат етарли, бошқаларда эса бу бир неча ҳафта давом этади. Бу икки гуруҳ ўртасидаги фарқ - уларнинг ўзгариш жараёнига қандай маъно беришни танлаш қобилиятидир.
Сиз рўза ғайрат-шижоатни сўриб олади деган ўз тасаввурларингизга ишонишни танлашингиз ёки уларнинг доирасидан чиқиб, ўзингизга: «Мен буни қила оламан, бу мен учун фойдали, кўринишидан кўра осонроқдир» дейишингиз мумкин.
Сиз, албатта, тузукроқ иш қилмаслик учун ўзингизни оқлаш сифатида Рамазондан фойдаланишингиз ёки бўш вақтингизни одатдагидан кўпроқ иш қилиш учун сарфлашни танлашингиз мумкин.
Охир-оқибат, бу сизнинг танловингиздир: сиз муқаддас ойдаги рўза тутиш чидаб бўлмас нарса дейсиз ёки Аллоҳнинг қуйидаги сўзларига ишонасиз:
«…Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир!» (Бақара сураси, 184).
Ҳаммаси сизнинг миянгизда, нимани қолдириш ва нимадан халос бўлишни ўзингиз танлайсиз.
Бу ваҳима ҳақиқий эмас ва сиз ўзингизга рухсат бермагунча азоб чекмайсиз. Сизга керак бўлган ягона нарса - бу янги нуқтаи назар ва ҳар кимга ҳеч қандай алоҳида ҳаракатларсиз очилиши мумкин. Ўтиш юмшоқ ва оғриқсиз бўлиши мумкин, сиз ҳатто кўникиш даври ҳақида ташвишланишингиз шарт бўлмаслиги мумкин. Сиз, албатта, муқаддас ойнинг тинчлантиришини бошдан кечирасиз ва ҳеч қачон уни қайғунинг сабаби деб ҳисобламайсиз. Албатта, кўпчилик одамлар каби, мен бу фикрга қарши бор кучим билан курашдим. То бу сир очилмагунга қадар мен йиллар давомида ишонишни хоҳламадим. Лекин у ишлар экан!
Фикрлар ҳақида ҳақиқат
Бир неча ҳафта олдин биз табиат қўйнига дам олишга чиққандик, бир пайт мушук қаердан пайдо бўлганини билмай қолдик. Дугонам мен мушукни силаганимни кўргач, худди бир нарса чаққандай даҳшатли тарзда сакраб туриб кетди. Бизнинг ҳис-туйғуларимиз турли хил реакцияларнинг сабаби бўлади. Кўриб турганингиздек, мен мушукларни яхши кўраман, дугонам эса улардан нафратланади. Бизга бундай фактларнинг ўзи эмас, балки уларга бўлган муносабатимиз таъсир кўрсатади. Шу сабабли, Рамазон яқинлашганда, рўза, уйқу, иш, ибодат ва бошқа ҳамма нарсалар ҳақидаги хавотирли фикрларимиз бу даврга бўлган муносабатимиз билан белгиланади. Уларни бизнинг ички қўрқувимиз, яъни ўзгариш қўрқуви юзага келтиради. Бу қўрқувдан бир марта ва абадий қутулинг ва у бошқа ҳеч қачон қайтиб келмайди.
Буни қуйидагича қилиш керак:
1. Қўрқув, ташвиш, қайғу, ҳатто ғазаб - сиз қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечирманг, агар уларни тан олсангиз, бу жуда яхши. Сиз бор нарсадан бошлашингиз керак. Бу эса ҳис-туйғуларни бошдан кечирган ҳолда ўринга эга бўлиши мумкин. Бир дақиқага тўхтанг, қўрқувни ҳис этинг, қаршилик қилманг.
2. Сиз ташналикни, уйқуга тўймасликни, бош оғриғини ҳис қилишингиз мумкин. Тез орада содир бўлаётган нарса ҳар қандай ҳолатда ҳам рўй беришини билиб оласиз. Бунинг йўлини тўсишга уриниб, ўзингизни қийнаманг. Эшикни очинг, ўзингизни бу орқали ўтишга мажбур қилинг. 20 дақиқадан сўнг бош оғриғи, очлик, ташналик, ташвиш бутунлай ўтиб кетади. Ҳар бир туйғу билан бирга салбий энергия тарқалгандан сўнг, сиз йўлингиздаги барча нарсаларни енгишингиз мумкинлигини кўрасиз.
3. Мана шуниси ғалати. Биз жавоб ва ечимларни топишга ҳаракат қилсак-да, уларнинг азоб-уқубатларини сақлаб қолиш учун қандайдир бузуқ завқ бор. Буни баланд овозда тан олишни истамаслик бу ҳақиқатни ўзгартирмайди. Баъзан биз салбий ҳис-туйғуларни ушлаб қолишдан хотиржаммиз, чунки уларсиз биз бошқа қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечираётганимизни билмаймиз. Унутамизки, ташвиш фойдали «бўлиб кўринади», аслида эса у ҳеч нарса учун керак эмас. Ва бу Рамазон сабоқларидан бири, чунки сукунат, енгиллик, бўшлиқ... мутлақ тинчлик анча кўпроқ мамнуният келтиради.
4. Айнан Рамазон ойида биз кўзларимизни очишимиз билан то ухлашга ётгунга қадар, доимо вақт ҳақида ўйлаймиз: «Ифторгача неча соат қолди? Бомдодгача қанча вақт бор? Агар ҳозир ётсам, неча соат ухлашим мумкин?». Бу вақт ҳақидаги фикрларга бутун вужудимиз билан берилиб кетган қийин давр. Шу аснода, сабр-тоқат бу - кутиш қобилияти эмас, балки кутиш вақтига тўғри муносабатда бўлиш қобилияти. Вақтни ўлдиришга уринманг – ундан фойдаланинг. Ҳар қандай ишга бор вужудингиз билан киришинг ва соатга қарашни йиғиштиринг. Агар чойнакка қарайверсангиз, у ҳеч қачон тез қайнаб қолмайди! Мен сизларга Қуръонни ўқишнинг асосларини ўргатиш ва зикр қилиш кераклигини эслатиб ўтирмайман - буни сиз албатта биласиз.
Муқаддас ойдан сиз жуда кўп нарсаларни кутишингиз мумкин!
Бу соатлаб ибодат қилиш имконини берувчи катта кучдир.
Бу оилавий учрашувлар қувончи ҳам, ҳар куни шомни кутишдан юрак дукиллаши ҳамдир.
Бу Қуръонни тунги ўқиш пайтидаги роҳатбахш ҳолат ва ҳар бир рўза кунининг бошида поклик ҳиссидир.
Буларнинг барчаси ҳақида ўйлаганда ваҳима қилмаслик керак, ахир сиз ортингизда қандай куч борлигини биласиз. Хавфсизликда, ишончли қўлларда эканлигингизга амин бўлсангиз, хавотирга асло ўрин қолмайди.
Аллоҳ бизга бу ички қувонч туйғусини беради, бу ҳақида сўраганларга Унинг инъомидир. Ҳамма нарса шундаки, биз Аллоҳ ҳақида нималарни ўйлаймиз? Муқаддас ой ҳақида бир фикрдан бизни даҳшатга солишни хоҳлайди деб ўйлаймизми? Ёки Унга ишонамизми ва Унинг иродасига қарши туришни тўхтатсак, У биз учун Рамазонни муаммосиз ва осон қилишини биламизми?
Жавоб қандай бўлишидан қатъий назар - ҳар қандай ҳолатда ҳам сизни ички туйғу бошқаради. Умид қиламизки, бу туйғу Аллоҳнинг меҳрибонлигига ҳақиқий эътиқоддир. Чунки аслида Рамазон нима эканлигини билиш вақти келди... Чарчаган руҳ учун бир қултум тоза ҳаво нафаси ... Биз бутун йил давомида борадиган бошпана. Қувонч ва бахт уммони. Бу йил уларни яқиндан билиб олинг…
Манба: Productive Muslim
Абу Муслим таржимаси