Бу қадамдан олдин Вашингтон бу мамлакатлар учун санкциялар истисно қилинишини давом эттиришга қарор қилганди.
Эрон парламенти иқтисодий комиссияс аъзоси Раҳим Заре Эрон қора олтинининг юқорида кўрсатилган харидор мамлакатлари бўйича статистика маълумотларини келтирди. Хусусан, март ойида улар ҳар куни 1,6 миллион баррелдан нефт харид қилган.
Энди эса бу харидлар тўлиқ тўхтатилди. Бунда нефтни нафақат давлат нефт корпорациялари, балки Теҳрон улардан катта умид қилган кичик хусусий компаниялар ҳам харид қилмай қўйган, дейди газета.
Хитой Эрон нефти масаласида таслим бўлди
Америка санкциялари таҳдиди остида Хитой ҳукумати Эрон нефтини харид қилишни тўхтатди, деб ёзади Wall Street Journal Эрон нефт секторидаги манбаларга ҳавола қилган ҳолда. Газета ҳамсуҳбатларининг сўзларига кўра, шу тариқа Пекин Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Италия ва Тайван каби қатор мамлакатлар мисолидан ўрнак олишга қарор қилди – бу давлатлар Эронан тўғридан-тўғри нефт харид қилишни тўхтатди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди