close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
01.02.2023 20:54

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Швеция, Нидерландия ва Данияда сўнгги пайтларда Қуръони Карим нусхалари ёқиб юборилгани муносабати билан "кучли қарши чоралар" кўришга чақирди.

19.01.2023 11:27

Нидерландия АҚШ ва Германиянинг Украинага Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини юбориш ташаббусини қўллаб-қувватлайди.

16.11.2022 21:25

Судда Х48 деб белгиланган гувоҳнинг кўрсатмаларига алоҳида эътибор қаратилди. Айнан у йўловчи самолёти қандай уриб туширилганини батафсил айтиб бера олди.

06.02.2022 06:56

Нидерландияда ОИВнинг янги супермутант штамми кашф қилинди, уни юқтирган одамлар вируснинг ҳозирги вариантларидан икки баравар тез касал бўлишади. Оксфорд университети томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, VB вариант деб номланган янги мутант камида 109 кишини юқтирган.

28.02.2021 04:28

Пайшанба куни Нидерландия парламенти Хитойда мусулмон уйғур озчиликларига нисбатан муносабат геноцид билан тенг эканлиги ҳақида айтилган декларация қабул қилди. Бу Европа мамлакатларида биринчи шундай эътирофдир.

15.02.2021 13:57

Нидерландияда NIDA партияси мусулмонларнинг диний туйғуларини таҳқирлаганлар, жумладан, Пайғамбар Муҳаммадни ﷺ масхара қилганларни жазолаш ҳақида ташаббусни қўллаб-қувватлаган 124 мингдан ортиқ имзо тўплашди. Бу ташаббус 17 март куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари натижасида шакллантириладиган ҳукуматга юборилган исломофобиянинг намоёндаларига қарши кураш чақирувдир. Имзо қўйилган варақлар Гаага марказидаги Бинненхоф майдонида жойлаштирилди.

22.11.2020 07:50

Нидерландияда ҳаётдаги оғир синовлар унинг дин ҳақидаги фикрларини ўзгартириб юборгач, машҳур спортчи исломни қабул қилди. Кикбокинг бўйича чемпион Руби Джесайя Месу ўзининг Instagram саҳифасида 15 ноябрь куни ислом динини қабул қилгани ҳақида маълум қилди ва ҳижобда тушган фотосуратларини жойлади, хабар қилади IslamNews сайти Muslim Mirror га таяниб.

21.11.2020 05:40

1945-1950 йиллар оралиғида Индонезияда мустақиллик учун кураш даврида голланд аскарлари 11 қуролсиз кишини қатл этганди. Энди уларнинг фарзандлари қариндошларининг ўлдирилгани учун товон пули олади, дея хабар бермоқда TRT. Нидерландия ҳукумати ўтган ҳафта Индонезия мустақиллик уруши даврида голландиялик аскарлар томонидан қатл этилган индонезияликларнинг болаларига товон пули тўлашини маълум қилди.

12.04.2020 20:13

Нидерландияда янги коронавирус билан касалланишнинг тасдиқланган ҳолатлари сони охирги суткада  1174 кишига кўпайиб, 25 587 тани ташкил этди, дея хабар беради Нидерландия миллий соғлиқни сақлаш институти (RIVM). Сўнгги бир кун ичида вафот этганлар сони 94 тага кўпайди, мамлакатда COVID-19дан жами 2737 киши вафот этган. 8582 киши шифохоналарда даволанмоқда, бир кунда 196 бемор келиб тушди.

13.03.2020 20:35

Сешанба куни Нидерландия қироли Виллем-Александр собиқ мустамлакасининг 1940-йилларда мустақиллик учун кураш даврида «ҳаддан ташқари зўравонлик» учун Индонезия олдида узр сўради. Қирол бу фикрни қиролича Максима билан давлатга қилган ташрифи чоғида Жакартада Индонезия президенти Жоко Видодо билан маросимдан кейин айтди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase