close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИҲТ Швеция, Нидерландия ва Данияга қарши кескин чоралар кўришга чақиради

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Швеция, Нидерландия ва Данияда сўнгги пайтларда Қуръони Карим нусхалари ёқиб юборилгани муносабати билан "кучли қарши чоралар" кўришга чақирди.

Мусулмон мамлакатлар блоки Жиддадаги фавқулодда йиғилишдан сўнг "Яқинда Қуръони Каримнинг таҳқирланишига қарши ягона позиция"ни билдирди.
ИҲТга аъзо давлатлар вакиллари куфрга йўл қўйган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган чораларни муҳокама қилдилар.
ИҲТ Бош котиби Ҳиссайн Браҳим Таҳа ўнг қанот радикал сиёсатчиларнинг ҳаракатлари жиноий эканлигини ва мусулмонлар, уларнинг диний туйғулари ва қадриятларини ҳақорат қилишга қаратилганини таъкидлади, деб ёзади  "Анадолу" агентлиги.
"Қуръони Каримни қасддан таҳқирлаш ва пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилиш исломофобиянинг оддий ҳодисаси сифатида баҳоланиши мумкин эмас", деди Таҳа.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase