close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нидерландия Индонезиянинг қатл этилган озодлик учун курашчиларининг болаларига товон пули тўлайди

1945-1950 йиллар оралиғида Индонезияда мустақиллик учун кураш даврида голланд аскарлари 11 қуролсиз кишини қатл этганди. Энди уларнинг фарзандлари қариндошларининг ўлдирилгани учун товон пули олади, дея хабар бермоқда TRT. Нидерландия ҳукумати ўтган ҳафта Индонезия мустақиллик уруши даврида голландиялик аскарлар томонидан қатл этилган индонезияликларнинг болаларига товон пули тўлашини маълум қилди.

Баёнот шу йилнинг бошида ҳукуматга 1946 йилдан 1947 йилгача Жанубий Сулавеси оролида ҳалок бўлган 11 индонезиялик эркакларнинг бевалари ва болаларига компенсация тўлашни буюрган суд ҳукми асосида билдирилди.
Нидерландия ҳукумати можаро пайтида отасининг қатл этилганига ишончли далил бера оладиганларга 5000 евро (5890 доллар) ваъда қилган.
Нидерландия апелляция судига кўра, нидерландиялик аскарлар бир неча юз кишини ҳеч қандай судсиз қатл этган ва қамоқхоналарда яна бир нечтасини қийноққа солган.
Суд Голландия давлатининг собиқ мустамлкасида хатти-ҳаракатлар уни жавобгарликка тортиш учун жуда узоқ вақт олдин содир этилган эканлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.
Нидерландия илгари қатл этилган эркакларнинг беваларига товон пули таклиф қилган, бироқ уларнинг фарзандларига етказилган зарарни қоплашдан бош тортган.
Ҳукумат вакилининг айтишича, қанча одамга товон тўланиши номаълум.

Индонезия мустақиллик уруши

Индонезия миллий инқилоби, ёки Нидерландияга қарши мустақиллик уруши 1945 йилда эълон қилинган.
Тўрт йилдан ортиқ қонли ва шафқатсиз низолардан сўнг дунёдаги энг йирик мусулмон мамлакати пайдо бўлди.
Голландия кучлари тажрибасиз, аммо довюрак Индонезия исёнчиларини мағлуб эта олмади.
Борнеодан шарқда жойлашган Индонезиянинг Сулавеси ороли Индонезия миллий инқилобининг муҳим жойларидан бири эди.
Индонезиялик Республикачилар минтақада ҳокимиятни қўлга олгач, 1946 йилнинг декабрида нидерландлар машъум Реймонд Вестерлинг қўмондонлигида қарши ҳужум бошладилар.
1947 йил февралда операция охирига қадар Вестерлинг Индонезия қўзғолонини бостиришга ва республикачиларга маҳаллий ёрдамни заифлаштиришга муваффақ бўлди.
Бироқ, гумон қилинган душманларни тегишли суд жараёнисиз қатл этиш усуллари узоқ вақт давомида ҳар икки мамлакатда тортишувли масала бўлиб келган.
Индонезиянинг Республика ҳукумати Вестерлинг 40000 кишининг ўлимига жавобгар эканини айтди. Бироқ, баъзи тарихчилар бу рақам ошириб юборилган, деб ҳисоблайди.
Голландиялик тарихчи Виллем Айзериф ўлдирилган индонезияликлар реал сони тахминан 1500 киши деб ҳисоблайди. Ушбу қурбонларнинг 400 нафари бевосита Вестерлинг томонидан қатл этилган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase