Донбасс осмонида Boeing ҳалокатидан саккиз йил ўтиб, Нидерландия суди 17 ноябрь, пайшанба куни ўз ҳукмини чиқаради.
Ишни кўриб чиқишга кетган икки ярим йил давомида суд залида ҳужжатлар батафсил кўриб чиқилди, фитна назариялари бекор қилинди, муқобил сценарийлар текширилди, «ушланган» телефон суҳбатлари тингланди ва гувоҳларга сўз берилди, дея хабар беради BBC.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг 17 июлида Амстердамдан Куплп-Лумпурга йўл олган MH17 рейси ҳалокатида ҳалок бўлганларнинг учдан икки қисми голландлар бўлиб, халқаро тергов гуруҳини айнан Нидерландия прокурори бошқарган.
Ҳукм чиқиши арафасида BBC ушбу жараённинг муҳим янгиликлари ҳақида хабар берди.
Авиаҳалокатга алоқадорликда қуйидагилар айбланмоқда:
Игор Гиркин (Стрелков) - Россия фуқароси - ўзини мустақил деб эълон қилган ДЗР мудофаа вазири, истеъфодаги ФСБ офицери.
Сергей Дубинский - Россия фуқароси - Россия армияси ГРУ истеъфодаги катта офицери.
Олег Пулатов - Россия фуқароси - Россия армиясининг Ҳаво-десант кучлари захирадаги подполковниги.
Леонид Харченко - Украина фуқароси - ГРУ "ДЗР" разведка бўлими бошлиғи.
Нидерландия прокуратураси уларнинг ҳар бири учун умрбод қамоқ жазосини талаб қилди, бироқ айбланувчиларнинг ҳеч бири Boeing самолётига ракета учирилишида шахсан иштирок этмаганини таъкидлайди.
Авиаҳалокатга алоқадор шахслар устидан суд жараёнининг дастлабки кунларида маълум бўлишича, 2014 йилда камида иккита "Бук" зенит-ракета комплекси Россиядан жангарилар назорати остидаги ҳудудга йўл олган.
Нидерландия прокуратураси биринчи «Бук»ни ташиш учун ГРУ офицери Олег Иванников масъул бўлганига амин. Аммо унинг карвони "ДХР"га етиб бормади – "Бук" йўлда бузилиб қолди. Бу телефон орқали сўзлашувларни «тутиб қолиш», шунингдек, терговчилар олган фото ва видео материаллар асосида аниқланди.
Россия Бош штабининг истеъфодаги ГРУ офицери Сергей Дубинский иккинчи «Бук»ни кўчириш учун масъул бўгани прокуратура томонидан аниқланди. Бу "Бук" Донецкга муваффақиятли етиб келди ва кейин Снежное шаҳри томон йўл олди, буни кўплаб фотосуратлар ва видеолар тасдиқлайди. «Бук» кетаётган карвон ҳатто сунъий йўлдошдан суратга олинган. Унда ҳаво мудофаа тизими Снежное яқинидаги тахмин қилинган ракета учириш майдончаси ҳудудига боради.
MH17 иши бўйича тергов жараёнида кўплаб телефон суҳбатлари тингланган, шундан маълум бўлишича, ўзини мустақил деб эълон қилган ДХР ҳарбий тузилмалари қўмондонлари бир неча бор Россия расмийлари ва генералларидан Украина авиациясига қарши туриш учун уларга «Бук» етказиб беришни сўраган.
Судда тингланган ушбу ёзувлардан бирида ўша пайтда "ДХР" мудофаа вазири бўлиб ишлаган Игор Стрелков (Гиркин) овози бўлган одам бир неча бор танкга қарши артиллерия ва «нормал ПВО» сўрайди. Стрелковнинг қўшимча қилишича, "буларнинг барчаси, албатта, тайёр мутахассислар билан керак"
Нидерландияда эртага Донбасс устида MH17 қулаганлиги иши бўйича ҳукм чиқарилади
Судда Х48 деб белгиланган гувоҳнинг кўрсатмаларига алоҳида эътибор қаратилди. Айнан у йўловчи самолёти қандай уриб туширилганини батафсил айтиб бера олди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар