"АҚШ Суриядан чиқиб кетиш ҳақида маълум қилганида Исроил ва Россия ўртасидаги муносабатлар янада кескинлашди. Суриянинг кўплаб давлат ОАВ хабар беришича, сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси Исроил қирувчи самолетлари Дамашқ теварагига қарата зарба берди. Башар Асад режимининг иттифоқчиси бўлган Москва рўй берган воқеага қарши чиқди. "Сурия суверенитетининг қўпол бузилганлиги яққол кўриниб турибди", - баёнот берди Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўз коммюникесида ва бу зарбалар берилиши муносабати билан ўзининг «жиддий хавотир»ини маълум қилди. Исроил армияси эса, Сурия ҳудудидан зенит ракетаси учирилганидан сўнг ўзини ҳимоя қилганини айтмоқда", - дейди мақола муаллифи.
«Сурия инсон ҳуқуқлари Обсерваторияси» директорининг фикрига кўра, худди Россия каби, Башар Асад режимига ёрдам бераётган Эрон қўшинлари ёки Ҳизбуллоҳга тегишли бўлган қурол-яроғ сақланадиган омборлар «Исроил ҳаво ҳужуми»нинг учта нишони бўлди. Бу зарбалар вақтида Исроил авиацияси 16 та авиабомбани қўллаган, Москванинг маълумотларига кўра, улардан 14 таси Сурия ҳаво ҳужумига қарши кучлари томонидан йўқ қилинган, хабар беради журналист.
Россия армиясининг маълумотларига кўра, ракета ҳужуми Ливан ҳаво ҳудудидан амалга оширилган. Исроил ҳарбий ҳаво кучларининг ҳужуми Байрут (Ливан) ва Дамашқ (Сурия) аэропортларига Россияга тегишли бўлмаган фуқаро авиалайнерлари қўнаётган пайт амалга оширилган", - маълум қилди Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков.
Исроил мудофаа армияси, ўз томонидан, унинг ракетага қарши мудофаа тизими «Сурия ҳудудидан ракетаси учирилгандан кейин ҳаракатга келтирилгани» ҳақида Twitter да маълумот жойлаш билан чекланди.
Чоршанба куни Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху яна бир бор Исроил «Эроннинг Сурияда ҳарбий иштироки билан муроса қилишга тайёр эмаслиги» ҳақида баёнот берди. "Биз қатъий ва дадил ҳаракат қилишни давом эттирамиз", - қўшимча қилди у, тунги воқеалар ҳақида тўғридан-тўғри ҳавол бермасдан.
"Агар Исроилнинг жавобгар эканлиги тасдиқланса, гап АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган ҳафта америкаликлар қўшинларини Суриядан олиб чиқиб ҳақида маълум қилганидан кейинги дастлабки зарбара ҳақида боради. Исроил кўплаб экспертлар томонидан америкаликлар кетишидан энг катта зиён кўрган томон сифатида баҳоланмоқда, чунки бу Эрон ва унинг шериклари учун Сурияда ҳарбий қудратини кучайтириш учун ҳаракатлар эркинлиги яратади", - хулоса қилади Буаселье.
Исроил ва Россия ўртасидаги муносабатларда кескинлик кучаймоқда
Суриядаги авиазарбалардан сўнг Москва Исроилни «суверенитетни қўпол бузганлик»да айбламоқда. Исроил армияси эса фақат зенит ракетаси учирилишидан ўзини ҳимоя қилганини таъкидламоқда. Бу америка қўшинлари олиб чиқиб кетилгач, Исроил мағлуб саналаётган асосий томонлардан бири бўлган пайтдан бошлаб илк инцидент ҳисобланади, деб ёзади Le Journal du Dimanche журналисти Алексис Буаселье.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш