close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистонида фалсафа ўрганилади

Саудия ва британиялик олимлар жамоаси фалсафа фанини Саудия Арабистони ўрта мактабларида ўқув режасига киритишга тайргарлик кўра бошлади. Жамоа, шунингдек, ўн йилликлар давомида бу фан тақиқлаб қўйилганидан кейин яна дарс беришни бошлаш учун икки юздан ортиқ ўқитувчиини тайёрлашни бошлади, хабар беради "Ал-Арабий Ал-Жадид".

Режа Саудия Арабистони Таълим вазири Ахмад Ал-Исса томонидан қиролликда ўтган ҳафта бўлиб ўтган халқаро анжуманда эълон қилинди.
Бироқ Саудия Арабистони шарқий минтақаларидан биридаги мактаб директори, ўз номини ошкор қилишни истамаган ҳолда, Ал-Арабий ал-Жадид"га маълум қилдики, у ўз мактабида фалсафани ўқитишга тайёрланиш ҳақида кўрсатма олмаган ва ундан ўқитувчилар тайинлаш сўралмаган.
Директорларнинг ҳикоя қилишича, фалсафа Саудия Арабистони пойтахти ар-Риёддаги мактабларда ўқитила бошлайди, кейин эса қироллик бўйлаб бошқа мактабларга ҳам тарқатилади.
Эслатиб ўтамизки, Саудия Арабистонида фалсафа авваллари ўқув дастурига киритилмасди. Бу қарор саудиялик муфтийлар, жумладан, барча саудияликлар, қирол оиласи ҳам уни қаттиқ ҳурмат қилган марҳум шайх Бин Базз чиқарган фатволарга асосланарди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase