close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил Россияни ўзининг «Ҳизбуллоҳ» билан боғлиқ муаммоларига жалб қилишга уриниб кўрди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Россия президенти Владимир Путинни Исроилга ташриф буюришга таклиф қилди ва мос келувчи телеграммани Москвага келган Исроил учун яҳудийлар агентлиги (СОХНУТ) раҳбари  Ицхак Герцогга топширди, хабар беради «Интерфакс».

Путинга Исроилда бўлиб ўтадиган Аушвиц (Освенцим) концлагерини озод қилишга бағишланган анжуманга ташриф буюриш, шунингдек, бош вазир Нетаньяху билан учрашиш таклиф қилинди. Музокаралар давомида исроилликлар Эрон, Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ва Фаластиннинг «ХАМАС» ташкилотлари томонидан таҳдидлар нуқтаи назаридан миллий хавфсизлик масалаларини кўтариш ниятида.
«Биз Исроилда Ҳизбуллоҳ томонидан Исроил-Ливан чегарасининг бузилиши  масаласидан хавотирдамиз. Ўйлайманки, бу учрашув якунлари бўйича Эрон ва унинг агенти бўлмиш Ҳизбуллоҳга, шунингдек, ХАМАС каби минтақадаги бошқа агентларга аниқ бир сигнал жўнатилиши лозим», – деди Ицхак Герцог РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан музокаралар вақтида.
Россия ва Исроил ўртасидаги муносабатларда келишмовчиликлар 17 сентябрда Ўрта ер денгизи устида Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими С-200 ракеталари билан янглишиб русларнинг Ил-20 разведкачи-самолетини уриб туширганидан сўнг рўй берганди. Самолетда бўлган 15 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. РФ мудофаа вазирлиги Ил-20 ни зарба остига олиб келган Исроил ҲҲК самолетини айблади.
Шуниси диққатга сазоворки, Россия ҳукумати бундан икки хафта олдин ХАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ханийани Москвага музокараларга чақирганди. Ташриф яқин кунларда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase