close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рим Папаси: Библия эскирди ва алмаштиришга муҳтож

Ватикан Рим папаси Францискнинг баёноти билан бутун насронийлар дунёсини ҳайратда қолдирди. Пантифик Библия мазмуни эскириб қолгани ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди. Муқаддас Китоб матни тузатиш киритшга эҳтиёж сезмоқда. Папа черковнинг олий мансабдор шахсларининг учрашувини ташкил қилишга тайёр.

Қурултойда Китобни бошқа манба билан алмаштириш, шунингдек, мос келадиган ном танлаш режалаштирилган, хабар беради Thereisanews.com. Вариантлардан бири — «Библия 2000».
«Биз икки минг ёшга тўлган Библия ёрдамида халқ билан мулоқот қила олмаймиз. Биз қавмни йўқотмоқдамиз. Черковни модернизация қилиш зарур. Муқаддас Китоб матнини таҳрирлашга тўғри келади, ҳаттоки бу Таврот бўлса ҳам. Унда такрорламаслик лозим бўлган сюжетлар мавжуд», — деди Франциск.
Аввалроқ News.ru католиклар черкови томонидан еттита шахсни о канонизация қилиш ҳақида ёзганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase