close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Меркель Исроилнинг Қуддус бўйича режасини бузди

Германия канцлери Ангела Меркель ЕИ бошқа мамлакатлари бўйича ўз ҳамкасбларини Тель-Авивдаги дипломатик миссияларини сақлаб қолишга ва элчихоналарни Қуддусга кўчириш ва шу тариқа босиб олинган Муқаддас шаҳарни мамлакат пойтахти сифатида белгилашга уринаётган Исроил ҳукуматининг кўндиришга уринишларига рози бўлмасликка чақирди.

«Исроил учун Европа коалицияси» ташкилоти асосчиси Томас Санделлга ҳавола қилган ҳолда The Jerusalem Post хабар беришича, Меркель Еропадаги айрим мамлакатлар етакчиларига, хусусан, Руминия давлат раҳбари Клаус Йоханнисга дипломатик миссияни аввалги жойида қолдириш илтимоси билан шахсан қўнғироқ қилган.
«Биз билиб олган нарса, мен ўз элчихоналарини Қуддусга кўчиришга мойил бўлган Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларидан анча узоқ вақт олдин эшитганим, табиийки – улар Берлиндан, канцлер Меркелдан телефон қўнғироқлари олдилар», – деди нашрга Исроил лоббичиси.
Парагвай сентябрь ойида Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчиргани хато бўлганини тан олиб, уни яна Тель-Авивга қайтаришга қарор қилганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase