close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозонда Хитойдаги мусулмон камчиликларни ҳимоя қилиш учун митинг бекор қилинди

Бир ҳафта олдин ОАВда Қозон ҳукумати коммунистик Хитой ҳукумати томонидан мусулмон ва туркий камчилик миллатларга жабр-зулм кўрсатишга қарши норозилик акцияси ўтказиш ҳақида келишиб олингани ҳақида хабар берилганди. Бу ҳақида «Азатлык» татар ёшлари Иттифоқи етакчиси Наиль Набиуллин хабар берганди. Акция, гарчи ташкилотчилар бошқа майдонларни ҳам сўраган бўлсада, 22 декабрь куни Тинчурин хиёбонида бўлиб ўтиши лозим эди.

Қозон ижроия қўмитаси билан келишиб олинган Хитойга қарши митинг ўз-ўзидан ғайриодатий феномен ҳисобланади, ахир эслатиб ўтамизки, Қозон ҳукумати охирги пайтларда татар миллий фаолларига митинлар ўтказишни ёки рад қилмоқда, ёки энг яхши ҳолатда чекка бир овлоқ жойларда ўтказишни рухсат бермоқда. Хитой ҳукуматига қарши норозилик митинги ўтказишни Қозон ижроия қўмитаси икки марта рад қилганди. Бунда коммунистлар ёки бошқа кучлар митингларини келишиб олиш борасида ҳукуматда ҳеч қандай муаммо бўлмаган.
Афсуски, ҳозирча бу митингни ҳам ўтказишнинг имкони бўлмаяпти, фақат бу сафар тақиқлаш туфайли эмас. Бу сафар ташкилотчиларнинг ўзида муаммо пайдо бўлди. Бу ҳақида Наиль Наибуллин «Idel.Реалии» нашри дурналистларига хабар берди:
«Афсуски, "Азатлык" татар ёшлари Иттифоқи митингни бекор қилиш ва келаси йилнинг январь ойига кўчиришга мажбур. Сабаб: кутилмаган вазият, форс-мажор. Митинг бош ташкилотчиси Рафик Каримуллинда оилавий муаммолар вужудга келди, яъни унинг яқин кишиси оғир хасталикка чалиниб қолди ва у беморга қараши лозим эканлиги сабабли 22 декабрда митингда иштирок эта олмайди. У тадбир ўтказиш жойида ягона ваколатли шахс эканлиги сабабли қонун нуқтаи назаридан митинг ўтказишнинг имкони бўлмайди. Шу сабабли митингни бекор қилиш ва уни 2019 йил январда ўтказишга қарор қилинди. "Азатлык" татар ёшлари Иттифоқи юзага келган вазият туфайли узр сўрайди».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase