
Янгиликлар (5417)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Келиб чиқиши Африкадан бўлган америкалик муслима Коршо Ҳасан болалигини 11 сентябр терактидан кейинги даврда Огайо штатининг кичик шаҳарчасида ўтказган. Болалик йилларида устозлари уни чинакамига тушунишларини истарди. Яқинда Ҳасан Миннесота штатида "Йил ўқитувчиси" унвонига сазовор бўлиб, бу унвонни қўлга киритган муҳожирликдаги илк ҳижобли муслима аёлга айланди.
Россия аҳолиси Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Ravon автомобилларини завод нархи бўйича харид қилиш имкониятига эга бўлди. Сберавто компанияси оммавий марка моделларини сотишни бошлади. Маркетплейс каталогида ҳамёнбоп машиналар пайдо бўлди, хабар қилади Quto.ru.
Ташкилот Россиянинг коронавирусдан биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказгани ҳақида маълумотга шундай изоҳ берди. ЖССТ Россиялик олимлар билан мулоқотда эканлигини ва препарат ҳақида маълумотларни таҳлил қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Саудия Арабистони яқин кунларда Хитойнинг CanSino Biologics компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусдан вакцинанинг клиник синовлари учинчи босқичига киришади. Хитой олимлари вакцинаси коронавируснинг генетик материалини одам танасига кўчириш учун 5-турдаги аденовирус – хавфсиз шамоллаш вирусидан фойдаланади.
Саудия Арабистонидаги мусулмон зиёратчилар 2 август куни Ислом қадамжоларига коронавирус пандемияси туфайли қатъий чеклаб қўйилган Ҳажни якунладилар. Бу йил, одатдаги 180 мамлакатдан 2 миллион кишидан фарқли ўлароқ, фақат 10 минг нафар мусулмонлар иштирок этди.
Нигерия шимолидаги Кано штатида бир қўшиқчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилгани учун осиб ўлдиришга ҳукм қилинди. Бу ҳақида BBC хаар қилади. Хаусава тумани олий шариат суди маълум қилишича, 22 ёшли Яҳё Шариф-Амину март ойида WhatsApp орқали тарқатган қўшиқ туфайли динни таҳқирлашда айбдор.
Хавфсизлик кучлари 11 август оқшомида киритилганди. Уларга оммавий норозилик намойишлари такрорланишининг олдини олиш учун бутун шаҳар марказини назоратга олиш вазифаси юклатилди. Ҳозирда Белоруссия пойтахти кўчалари очилди ва асосий автомобиль йўллари бўйлаб транспорт ҳаракати тикланди.
Ливан ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқмокда. Бу ҳақида журналистларга мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Хамад Хасан Вазирлар Маҳҳкамаси мажлисининг якунлари бўйича хабар берди. Унинг сўзларига кура, бош вазир Хасан Диябга мос келувчи сўровнома берилди.
Хавфли вирус туфайли 734 239 киши вафот этди. Бутун дунё буйлаб янги турдаги коронавирус (COVID-19) инфекцияси юқтириб олганлар сони 20 миллиондан ошди. Worldometer сайтининг янгиланган маълумотларига кўра, 10 август соат 12 га бўлган ҳолтда хавфли касаллик юқтириб олганлар сони 20 040 516 кишига етди
АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Джо Байден Белоруссияда президент сайловидаги овозларни «шаффоф» ҳисоблаб чиқишни таклиф қилди ва президент Александр Лукашенкони намойишчиларга қарши куч ишлатмасликка чақирди.
Жириновский Лукашенко ҳақида: «Бу текинхўр ҳаммани сотди», деб айтди. ЛДПР етакчиси Белоруссиядаги вазиятни шарҳлар экан, аччиқ сўзларни аямади. Бугун Белоруссияда сиёсий вазиятнинг ривожини бутун Россия диққат билан кузатмоқда. Президент сайловида овоз бериш натижалари эълон килингач, мамлакатда оммавий норозилик акциялари бошланди.
36 давлат ва ташкилот вакиллари Ливанга зудлик билан ёрдам учун маблағ тўплаш бўйича халқаро донорлар конференциясида иштирок этди. Онлайн тарзда ўтказилган тадбир ташаббучиси сифатида Франция ва БМТ қатнашди. Жами 298 млн. доллар йиғилди. Франция Президенти Эммануел Макроннинг сўзларига кўра, бу маблағлар, аввало, Байрут аҳолисини тиббий ёрдам, озиқ-овқат ва бошпана учун ишлатилади.
Мухолифатдан бош номзод Светлана Тихановскаянинг сайлов штаби Белоруссия президенти сайловлари натижаларини тан олмади, хабар қилади РИА Новости штаб вакилига таянган ҳолда. Сайлов штабида маълум қилишларича, барча туманларда олинган маълумотларга мувофиқ, Тихановская учун 70-80% сайловчилар овоз берган.