«Комсомольская правда» (radiokp.ru) радио эфирида вазиятни ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский шарҳлади. Сиёсатчи ўзининг бетакрор услубида фикр илдриди.
«Белоруссия Лукашенко режимини тугатиш учун пишиб етилди. У ҳаммани: Россияни ҳам, Ғарбни ҳам, Украинани ҳам, ўз халқини ҳам сотди. Ўзини золимдай сифатида тутмоқда. Биз уни 20 йил олдин қўллаб-қувватлагандик. Лекин у бизда ҳеч қандай бирлик бўлмаслиги учун кўлидан келганини қилмоқда. Худди текинхўрдай яшамоқда, боқиманда, Россия кўмак бермай қўйса – у ерда ҳамма нарса қулайди», - деди Владимир Вольфович.
Жириновский Белоруссиядаги ҳозирги сиёсий режимнинг куни битган, чунки аксарият кўпчилик мамлакат етакчисига қарши чиқяпти, деб ишонтириб айтди.
Сиёсатчининг фикрига кўра, юзага келган вазиятда Россия исталган ҳолатда ҳам ютуқда қолади.
«Биз учун сохта дўстдан кўра ошкора душман яхши. Ахир душманга нима биландир таҳдид солиш мумкин. Сохта дўст эса бизга биродар каби кўринади, биз уни қўллаб-қувватлаймиз. Шундай бўлиб чиқадики, у 25 йилдан бери бизни лақиллатиб келган. Майли эди, бу ишни бепул қилганида, ахир биздан мунтазам равишда ниманидир сўриб оляпти», - деди ЛДПР етакчиси.
Сўзларининг охирида Жириновский Россия ҳукумати Белоруссиядги сайловларни тан олмаслигига умид билдирди.
Аввалроқ Белоруссия МСҚ сайловнинг дастлабки натижаларини маълум қилганди. Александр Лукашенко 80,23% овозлар билан ғалаба қозонди. Унинг энг кучли рақиби Светлана Тихановская учун сайловчиларнинг 9,90%и овоз берган.
Жириновский: «Белоруссия Лукашенко режимини тугатиш учун пишиб етилди»
Жириновский Лукашенко ҳақида: «Бу текинхўр ҳаммани сотди», деб айтди. ЛДПР етакчиси Белоруссиядаги вазиятни шарҳлар экан, аччиқ сўзларни аямади. Бугун Белоруссияда сиёсий вазиятнинг ривожини бутун Россия диққат билан кузатмоқда. Президент сайловида овоз бериш натижалари эълон килингач, мамлакатда оммавий норозилик акциялари бошланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди