Коршо таълим жараёнига ва ўқувчиларга ўзига хос ёндашувга амал қилади. "Улар мен билан бирга синфга раҳбарлик қилишади. Ҳеч ким ўқувчиларимнинг нурини ўчириб қўйишига имкон бермайман", - дейди мусулмон муаллими ўқувчиларнинг шахсияти ва интилишларини ҳурмат қилишни назарда тутиб.
Муаллифнинг сўзларига кўра, у бор вужудини бутунлай ўз ўқувчиларига бағишлаган ва улар учун мактаб йилларида керакли бўлган нарсалар бўлиши учун ҳаракат қилади, дея хабар бермоқда Sahan Journal журнали.
Коршо Хассан 134 номзод ичида «Йил ўқитувчиси» деб танлаб олинди. Миннесота штати губернатори, ўтмишда ўзи ҳам педагог бўлган Тим Уолц, такдирлаш маросимида ўзи бирон марта «йил ўқитувчиси» бўла олмагани ва губернатор лавозимини эгаллаш унинг учун осонроқ бўлганини айтиб, ҳазиллашди.
Ҳижобли педагог «Йил ўқитувчиси» унвонига сазовор бўлди
Келиб чиқиши Африкадан бўлган америкалик муслима Коршо Ҳасан болалигини 11 сентябр терактидан кейинги даврда Огайо штатининг кичик шаҳарчасида ўтказган. Болалик йилларида устозлари уни чинакамига тушунишларини истарди. Яқинда Ҳасан Миннесота штатида "Йил ўқитувчиси" унвонига сазовор бўлиб, бу унвонни қўлга киритган муҳожирликдаги илк ҳижобли муслима аёлга айланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси