Учрашув иштирокчилари томонидан қабул қилинган баёнотда қайд этилишича, маблағлар бевосита Ливан халқига ўтказилади. Уларнинг тақсимотини Ливан ҳукумати эмас, БМТ ва гуманитар ташкилотлар кўриб чиқади. Макрон ўз баёнотида ливанликлар айтаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар зарурлигини таъкидлади.
Энг йирик донор Европа Иттифоқи бўлиб, у Ливанга 63 млн евро (74 млн. доллар) хайрия қилган. Франция 50 млн. евро, Қатар - 50 млн. доллар, Қувайт - 41 млн. доллар, Дания-26 млн. доллар, Германия-20 млн. доллар, АҚШ - 17 млн. доллар ажратган.
Видеоконференцияда иштирок этган АҚШ Президенти Дональд Трамп Ливан расмийларини Байрут портидаги портлаш ҳолатлари юзасидан ошкора ва ҳар томонлама текширув ўтказишга чақирди. Трампнинг айтишича, АҚШ Ливанга уни ўтказишда ёрдам беришга тайёр.
Аввалроқ Ливан Президенти Мишел Аун 158 кишининг умрига зомин бўлган портлаш бўйича халқаро текширув ўтказиш чақириқларини рад этган эди. Унинг сўзларига кўра, бундай тергов вақтни бекорга сарфлаш бўлади.
Ливан ҳукумати донорлар томонидан тўпланган юзлаб миллион маблағларни тақсимлашга яқинлаштирилмайди
36 давлат ва ташкилот вакиллари Ливанга зудлик билан ёрдам учун маблағ тўплаш бўйича халқаро донорлар конференциясида иштирок этди. Онлайн тарзда ўтказилган тадбир ташаббучиси сифатида Франция ва БМТ қатнашди. Жами 298 млн. доллар йиғилди. Франция Президенти Эммануел Макроннинг сўзларига кўра, бу маблағлар, аввало, Байрут аҳолисини тиббий ёрдам, озиқ-овқат ва бошпана учун ишлатилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Мессининг татуировкалари ва бу қабоҳатлар маъноси
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива