Минскнинг маркази ёпиб қўйилганлиги туфайли норозилик ҳаракатлари шаҳар чеккасига кўчди. Тўқнашувлар Малиновка, Уручье, Серебрянка ва Каменная Горка ҳудудларида рўй бергани ҳақида хабар қилинди. Деярли дарҳол у ерга кучайтириган милиция бўлимлари жўнатилди.
Милиция махсус кучлари аъзолари ўта шафқатсизлик билан ҳаракат қилишди. Хусусан, улар кириш эшикларини бузиб, қочиб кетаётган фуқароларни, шу жумладан ўсмирларни тепиб ва резина таёқлар билан уриб, журналистларга ҳужум қилган. Бундан ташқари, гувоҳлар хавфсизлик кучлари турар-жой бинолари деразаларига қарата, шунингдек, автобус бекатида намойишчиларга ўқ узганлигини маълум килди. Тўполонда ОМОНдан ташқари, ДАН ходимлари ҳам иштирок этди.
Аввалроқ Белоруссия парламенти Белоруссияда норозилик ҳаракатларини тарқатиб юборишда хавфсизлик кучлари томонидан зўрлик ишлатилишини оқлаган эди. Депутатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳаракатларини "мутлақо адекват" деб ҳисоблаб, зўравонлик йўли Белоруссия халқи учун номақбул эканини таъкидлашганди.
9 август, Президент сайлови куни Белоруссияда оммавий норозилик намойишлари бошланди. Кейинчалик улар ОМОН жангчилари билан тўқнашувларга айланди. Норозиликларга президент сайловининг расмий натижалари билан келишмовчилик сабаб бўлган, унда МСҚ маълумотларига кўра, амалдаги давлат раҳбари A. Лукашенко 80 фоиздан ортиқ овоз тўплаган.
ОМОН, ички қўшинлар ва Белоруссиянинг бошка куч ишлатар структуралари Минск кўчаларини тарк этди
Хавфсизлик кучлари 11 август оқшомида киритилганди. Уларга оммавий норозилик намойишлари такрорланишининг олдини олиш учун бутун шаҳар марказини назоратга олиш вазифаси юклатилди. Ҳозирда Белоруссия пойтахти кўчалари очилди ва асосий автомобиль йўллари бўйлаб транспорт ҳаракати тикланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди