Ҳаж вазирлиги хориждан келадиган одамлар қиролликда COVID-19 авж олиши хавфини оширади, деб ҳисоблаб, фақат мамлакатда яшаб турган турли миллат вакиллари блган мусулмонларининг чекланган миқдорига ҳаж амалларини бажариш учун рухсат берди.
Ҳажга рухсат берилганлар ижтимоий масофани сақлаши ва уларнинг ҳароратини мунтазам текшириб турилиши талаб қилинган.
Чекловчи чоралар ўз самарасини берди: Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаж зиёрати вақтида Муқаддас жойларда коронавирус юқиши ҳолатлари кузатилмаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Озодлик радиоси.
Исломнинг беш рукнидан бири бўлган Ҳаж, Маккага сафар қилишга қурби етадиган ҳар бир соғлом мусулмон учун умрида камида бир марта амалга ошириш вожиб бўлади.
Ҳаж вақтида Муқаддас жойларда бирорта коронавирус юқиши ҳолати қайд этилмади
Саудия Арабистонидаги мусулмон зиёратчилар 2 август куни Ислом қадамжоларига коронавирус пандемияси туфайли қатъий чеклаб қўйилган Ҳажни якунладилар. Бу йил, одатдаги 180 мамлакатдан 2 миллион кишидан фарқли ўлароқ, фақат 10 минг нафар мусулмонлар иштирок этди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди