Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Эронда янги турдаги коронавирус билан касалланиш оқибатидаги ўлим ҳолтлари сони бир суткада 221 кишига ўсди ва 12,3 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақида пайшанба куни мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича бўлим бошлиғи Сима Садат Лари.
Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев 13 июлни коронавирус пандемияси туфайли вафот этганлар хотирасига миллий мотам куни деб эълон эълон қилди, деб хабар берди «РБК». «Афсуски, касаллик қозоғистонликлар умрига зомин бўлишда давом этяпти.
Қозоғистон, Украина, Арманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Грузияда COVID-19 юқтириб олганлар ва унинг оқибатида вафот этганлар сони ўсишда давом этяпти. Қозоғистон, Украина, Арманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Грузияда янги турдаги коронавирус (COVID-19) юқтириб олганлар ва унинг оқибатида вафот этганлар сони ўсишда давом этяпти.
РКК террорчи ташкилотнинг Сурия қанотидаги жангарилар ўз қаторларига 400 дан ортиқ ўспиринни жалб қилишди. Ўтган ҳафта давомида РКК террорчилик ташкилотининг Сурия қанотидан бўлган жангарилар Суриянинг шимолий-шарқидаги Хасек вилоятининг 400 дан ортиқ ёш аҳолисини қўлга олиб, мажбуран ўз ўқув-машғулот йиғинларига юборишди.
COVID-19 туфайли 552 382 киши вафот этди. COVID-19, яъни SARS-CoV-2 коронавирус қўзғатувчисининг дунё бўйлаб аниқланган ташувчилари сони 12 миллион кишидан ошди. Worldometer сайтининг янгиланган маълумотларига кўра, 8 июль ҳолатига коронавирус юқтириб олганлар сони 12 180 570, ўлим ҳолатлари - 552 382, тузалиб кетганлар - 7 081 410 кишига етди.
Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашига Германия ва Бельгия томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Суриядаги ёрдам миссияси иши бўйича тақдим этган резолюция лойиҳасига вето қўйди. Тахминан уч миллион суриялик 48 соатдан кейин очлик ва касалликларга дуч келиши мумкин.
АҚШ божхона хизмати Шинжонда Хитойнинг қайта ўқитиш лагерларидаги одамлар сочларидан ишлаб чиқарилган деб тахмин қилинган маҳсулотларнинг катта партиясини ҳибсга олди, дея хабар беради «Азатлык». АҚШ Чегара ва Божхона хизматининг савдо бўйича комиссари ўринбосари Бренда Смитнинг сўзларига кўра, ушбу модда "инсон ҳуқуқларининг ўта жиддий бузилишидир".
Қозоғистон МДИ пандемия сабаблари муносабати билан мамлакат мусулмонларига жаноза намози ўқиш бўйича янги қоидалар ҳақида мурожаатни намойиш этди. Маълум қилинишича, бу қоидалар диндорлар ҳаёти ва соғлиғини сақлашга хизмат қилиши мумкин.
Россия Мусулмонлар марказий диний идораси раиси Талғат Тажуддин Истанбулдаги Айя-София жомеини мусулмонлар ва насронийлар учун умумий ибодат жойига айлантириш ғоясини илгари сурмоқда. Бу ҳақида у "Интерфакс" га, Туркия Олий судининг Аяс-София музей мақомини мамлакат президентининг қарори билан ўзгартириш мумкинлиги тўғрисидаги қарорига изоҳ бераркан, маълум қилди.
Россия иқтисодиёти муҳожирлар оқимига муҳтожлик сезмоқда, деди Президент Владимир Путин. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Россияга туғилиш кўрсаткичларини ошириш ва чет элдан одамларни, айниқса рус маданияти соҳибларини жалб қилиш жуда зарур.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, дунё ҳамжамиятининг Ая-София жомеси мақомини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги қарорига норозилик билдирди. У бошқа давлатларнинг ушбу масалани ҳал қилишга аралашишини Туркия суверенитетига қарши ҳужум деб атади.
Коронавирусга чалинганлар бўйича статистика маълумотлари бирлаштирилгач, Қозоғистон COVID-10 пандемияси бўйича мамлакатлар рейтингида 37-ўринга кўтарилди. Охирги сутка ичида касаллик юқтириб олганлар сони 1501 тага кўпайди. Мамлакатда COVID-19 билан боғлиқ вазият ҳақида маълумотларни Tengrinews.kz материалида ўқинг.
АҚШ дунё бўйича коронавирусдан энг кўп азият чеккан мамлакат бўлиб қолмоқда. Янги турдаги коронавирус (COVID-19) оқибатида ўлганлар сони охирги суткада 709 кишига ошди ва жами 130 843 кишига етди. Worldometer сайти маълумотларига кўра, ўтган 24 соат ичида касалланганлар сони 50816 кишига ўсди ва 2 781 619 кишига етди.