"Мен овозларни шаффоф ва аниқ ҳисоб-китоб қилишга ва барча сиёсий маҳбусларни озод этишга даъват қилаётганларни қўллаб-қувватлайман. Мен шунингдек, президента Лукашенкони тинч намойишчилар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва уларга нисбатан куч ишлатмасликка чакираман", - дейилади Байденнинг ёзма баёнотида.
"Белоруссия халқи 26 йил давом этган президент Александр Лукашенко режимида тизимли қатағонлардан сўнг унинг овозини эшитишларини талаб қилади. Овозларни бузиб санаш билан дилни хиралаштирган президент сайловларидан сўнг фуқаролар овозларни аниқ ҳисоб-китоб қилишни талаб этган ҳолда тинч намойишга чиқдилар, уларни эса шовқинли граната, кўздан ёш оқизадиган газ ва резина ўқлар билан махсус кучлар қарши олди", - деди Байден.
"Лукашенко режими интернетни ўчириб қўйди, намойишчиларни ва мустақил журналистларни ҳибсга олмоқда, чет эллик кузатувчиларни жим туришга мажбур қилишга уринмоқда. Бу ўтган сайловларда ҳалол ютганига ишончи комил бўлган сиёсий етакчининг ҳаракатларига асло ўхшамайди", - деди Байден. Унинг сўзларига кўра, журналистлар ва фаоллар туфайли "биз энди режим томонидан демократияга қарши амалга оширилган ҳужумлар ҳақида биламиз".
9 август куни Белоруссияда президент сайлови бўлиб ўтди. МСҚ маълумотларига кўра, амалдаги президент Александр Лукашенко 80,08% овоз тўплаган. У 26 ййилдан бери мамлакатга раҳбарлик қлииб келмоқда.
9 август оқшомда Белоруссиянинг бир қатор шаҳарларида рухсат берилмаган оммавий норозилик акциялари бошланди. Минск марказида митинг қатнашчилари ахлат қутиларидан баррикадалар ясадилар. Милиция уларга қарши здан ёш оқизадиган газ ва шовқинли гранаталар қўллади, шунингдек, намойишчиларни шаҳар марказидан сиқиб чиқарди.
Байден Лукашенкони танқид ёмғири остида қолдирди
АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Джо Байден Белоруссияда президент сайловидаги овозларни «шаффоф» ҳисоблаб чиқишни таклиф қилди ва президент Александр Лукашенкони намойишчиларга қарши куч ишлатмасликка чақирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди