Шариф-Аминунинг ўзи айбини инкор қилмади, гарчи судья Хади Алию Мухаммад Кани қўшиқчи ҳукм устидан шикоят қилиши мумкинлигини айтган бўлса ҳам.
Эслатиб ўтамиз, аҳолининг аксарият қисми мусулмон бўлган Шимолий Нигерия давлатларида дунёвий қонунлар ҳам, шариат қонунлари ҳам қўлланилиб, шариат қонунлари мусулмон бўлмаганларга нисбатан қўлланилмайди.
Бироқ, 1999 йил тиклангнидан бери Нигерияда шариат судлари томонидан тайинланган ўлим жазоларидан фақат биттаси амалга оширилди.
Ҳозирда ҳибсда қолаётган хонанда қўшиқни басталагач ғойиб бўлганди.
Намойишчилар унинг оиласига тегишли уйни ёқиб, Ҳисба деб номланувчи Исломий полиция қароргоҳи ёнида тўпланиб, унга қарши чора кўришни талаб қилишди.
Нигериялик қўшиқчи ўзининг куфрона қўшиғида тасаввуф тариқати (биродарлиги) Тижониядан бир шайхни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан устун қўйган даражада куйлади.
"Бу [ҳукм] динимизни ёки Пайғамбаримизни ранжитиши ва адолатдан қочишига ишонган бошқаларга тўсқинлик қилади", деди у.
Бу ерда таъкидлаймизки, айбланувчи хонанда Яҳё каби одамларнинг муаммоси улар атайлаб пайғамбарни таҳқирламоқчи бўлганлари (бундайлар ҳам етарли) эмас, балки шайхлари ва имомларини ҳаддан ташқари мақташларидир.
Яҳё Шариф-Амину Шимолий Нигерияда қўшиқлари жуда машҳур бўлмаган ва Тижония тариқасидан ташқарида деярли номаълум бўлган мусиқачи бўлгани айтилади.
Охирги marta Нигерияда шариат суди ўлим ҳукмини чиқарган ҳолат шунга ўхшаш ҳолат билан боғлиқ бўлган. 2016 йилда Абдулазиз Иняс "тариқа Тижония" нинг сенегаллик устози Шайх Иброҳим Ниассе "Muhammad Пайғамбардан кўра юқорироқ" деб айтгани учун Канода ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бироқ, бошқа ўлим жазолари каби, бу ҳукм ҳам амалга оширилмади.
Ҳукм амалга оширилган ягона ҳолат 2002 йилда осиб ўлдирилган аёл ва унинг икки фарзандини ўлдирганликда айбдор деб топилган эркакни қатл этиш бўлган.
Нигерияда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилгани учун қўшиқчи ўлимга ҳукм қилинди
Нигерия шимолидаги Кано штатида бир қўшиқчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилгани учун осиб ўлдиришга ҳукм қилинди. Бу ҳақида BBC хаар қилади. Хаусава тумани олий шариат суди маълум қилишича, 22 ёшли Яҳё Шариф-Амину март ойида WhatsApp орқали тарқатган қўшиқ туфайли динни таҳқирлашда айбдор.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси