Ўтган ой тадқиқотчилар хитойлик ҳарбий олимлар уни ишлаб чиқишда иштирок этган экспериментал вакцина қўллаш учун хавфсиз ва эмланганларнинг кўпчилигида иммун-жавоб чақиради, деган хулосага келди.
Саудия Арабистони ар-Риёд, Даммам ва Макка шаҳарларида 5000 кўнгиллида вакцина ва плацебо қиёсий тадқиқоти ўтказиши режалаштирмоқда, хабар беради The National.
Шу аснода, БААда 5000 дан ортиқ кўнгилли COVID-19 дан экспериментал вакцина билан эмланишни бошлади. Амирликлар ҳам хитойликлар томонидан, фақат бошқа компания – Sinopharm ишлаб чиққан вакцинани ўзида синаб кўради.
Минглаб саудияликлар коронавирусдан Хитой вакцинасини ўзида синаб кўради
Саудия Арабистони яқин кунларда Хитойнинг CanSino Biologics компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусдан вакцинанинг клиник синовлари учинчи босқичига киришади. Хитой олимлари вакцинаси коронавируснинг генетик материалини одам танасига кўчириш учун 5-турдаги аденовирус – хавфсиз шамоллаш вирусидан фойдаланади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди