close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ армиясида биринчи бор муслима қиз капеллан лавозимини эгаллади

АҚШ армиясида хизмат қилаёган биринчи мусулмон аёл Солиҳа Джабин Америка ҳарбий ҳаво кучлари капелланлар корпусида хизмат қилиш имконини берадиган диплом олди. Диплом бериш тарихий маросими 5 февраль куни бўлиб ўтди, дейилади АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари чоршанба куни берган расмий баёнотида.

«Диний ақидаларимдан бирортаси бўйича муроса қилиш талаб этилмади», - деди Джабин.
Муслима раҳбариятга имконият учун миннатдорчилик билдириб, янги лавозимида бажариши лозим бўлган масъулиятдан хабардор эканини айтди.
 «Мен динимдан, миллатимдан ёки жинсимдан қатъи назар, барча ҳарбий хизматчиларга, уларнинг оилаларига маънавий ёрдам бера оламан ва қўмондонларга диний ва ахлоқий масалалар бўйича маслаҳат бераман», - деди у.
Джабин келиб чиқиши Ҳиндистондан бўлиб, бу АҚШ га 14 ёшида хорижий талаба сифатида келган.
Гарчи капелланлик илдизи насронийлик анъаналарига бориб тақалса-да, Америкада мусулмонлар бу моделни армия, касалхоналар, ахлоқ тузатиш муассасалари каби жамоат институтлари билан ўзаро алоқаларни таъминлаш усули сифатида қабул қилган.
Мусулмон капелланлар ҳам мусулмонлар, ҳам номусулмонлар билан бирга ишлаб, маънавий кўмак беради.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase