Икки ҳафта давом этган қизғин муҳокама ва мунозараларан сўнг Франция Миллий ассамблеяси 347:151 ҳисоб билан қонун учун овоз берди, 65 киши бетараф қолди, деб хабар қилади IslamNews сайти AP News га таяниб.
"Республика тамойилларини ҳурмат қилишни қўллаб-қувватлаш" номли қонун француз аҳолиси ҳаётининг кўп жиҳатларига таъсир кўрсатади. Нафақат мусулмонлар, балки мамлакат аҳолисининг бошқа кўплаб тоифалари ҳам асосий эркинликларга ҳаддан ташқари тажовуз қилган ва исломга "бармоқ билан ниқтаган" қонун лойиҳасига қарши чиқдилар. Хусусан, унинг ёрдамида расмийлар кўпхотинлиликни бутунлай йўқ қилиб, 3 ёш ва ундан катта ёшдаги барча болаларни боғча ва мактабларга қатнашишга мажбур этиш ниятида.
Сенат 30 март куни қонун лойиҳаси бўйича овоз беради ва ҳужжатнинг якуний тасдиқланишини кутиш учун барча асослар мавжуд.
Якшанба куни Парижда мусулмонлар жамоасининг ҳуқуқларини сезиларли даражада бузиши мумкин бўлган баҳсли қонун лойиҳасига қарши норозилик намойишлари ўтказилди.
Францияда мусулмонларга «бармоқ билан ниқтайдиган» қонун маъқулланди
Франция қуйи палатаси депутатлари «радикал исломчиларга қарши кураш» мақсадида мактаблар ва масжидлар устидан назоратни кучайтирадиган қонун лойиҳасини маъқуллашди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди