close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мавлоно майдони Туркиянинг рамзига айланади

Кўнияда кенг кўламли қурилиш ишлари шаҳарни ўзгартириб юбориши кўзда тутилган. Бу ерда Мавлоно майдони, Мавлоно бозори, Миллат боғи, тўрт минорали янги масжид ва бошка кўп нарсалар қурилиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради Анатолия агентлиги.

"Кучли шаҳарлар – 2023 йилга бориб кучли Туркия" дастури доирасида Кўнияда шаҳарни ўзгартириб юбориши лозим бўлган кенг кўламли қурилиш режалаштирилган.
Мавлоно майдони, Мавлоно бозори ва Олтин бозори қурилиши режалаштирилган. Туркия шаҳарсозлик ва атроф-муҳит вазири Мурат Курум режалар ҳақида гапириб, қуйидагиларни айтди: "Худди Трафальгар Майдонида Буюк Британиянинг санъат ва маданият рамзи, Александерплац немис мустақиллигининг рамзи, Регистон Самарқандда илм-фан ва санъат рамзи, Башчаршия эса Сараево рамзи ҳисоблангани каби,Мавлоно майдони ҳам ўзининг дарахтлари, гуллари ва бепоён яшил майдони билан Туркиянинг рамзига айланади, муҳаббат, бағрикенглик, садоқат ва вуслата (Худо билан Мавлоно Румийнинг бирлашиш, яъни унинг ўлими) эслатиб туради".
Собиқ шаҳар стадиони ўрнида 108 минг квадрат метр майдонни эгаллайдиган миллат боғи барпо этиш режалаштирилган. Бу ерда болалар теннис корти, баскетбол майдони, шахмат ўйнаш учун жой, майдончалар, кутубхона майдони, ҳовуз, туркий-ислом боғи, велосипед учун ва пиёдалар йўлаклари бўлади. Шунингдек, бу боғда Истанбулдаги Султон масжидлари (энг катта масжидлар) намунасида улкан масжид қурилади. Лойиҳага кўра, гумбазининг диаметри 23 м, баландлиги 59 м бўлган 4 та минорага эга бўлади ва ички ҳовли билан биргаликда масжид 14400 кишини сиғдиради.
Режалаштирилган ишларнинг кенг кўламли эканига қарамай, уларни ёзнинг охирига қадар якунлаш кўзда тутилган. «ИншаАллах, лойиҳани бу йилнинг августи охирига якунлаб, Кўния аҳли ва ёшларимиз учун Миллат боғини очамиз», – деди Мурат Курум.
Шу билан бирга, шаҳарнинг тарихий меросига ғамхўрлик қилиш режалаштирилган. Шаҳарнинг энг қадимий турар-жойи бўлган Аловиддин тепалиги атрофида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари маданий ёдгорликларга зарар етказмайдиган тарзда амалга оширилади.
Мурат Курум Кўниянинг Туркия тарихидаги аҳамиятини ҳам қайд етди ва шаҳар кўпроқ ўзгартиришга лойиқ эканини таъкидлади. «Худди масжид ёнида бизни султон Аловиддин (12191236 йилларда Кўния султонлиги ҳукмдори) қўшинлари олқишлаётгандай, Мавлононинг шогирдлари майдонда пайдо бўлиб, Мустафо Куруж (1960 йилда вафот этган машҳур турк сўфий ва ислом олими) ва Шамс Табризий кўчадан юриб келадигандай туюлади… Мен бу шаҳарга хизмат қилиш имконини бергани учун Аллоҳга ҳамду-санолар айтмоқчиман» - деди вазир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase