Британия ОАВ хабар беришича Холокостда омон қолган Рут Барнетт ва Дорит Оливер Вольф Буюк Британия бош вазири Борис Джонсонга хат йўллаб, унда Хитойдаги озчиликлар ҳуқуқлари бузилишига эътибор қаратдилар.
Барнет ва Вольф Британия ҳукуматини ХХР Шинжон Уйғур Мухтор вилоятидаги вазиятга аралашишга чақирди.
«Британия ҳукумати Шарқий Туркистонда уйғурлар геноцидини тан олиш учун зарур қадамлар қўймади. Биз - Холокостда омон қолганлар, геноцид жароҳатларини ҳаммадан яхши ҳис қиламиз. Агар келажакда уйғурлар геноциди қурбонларини хотирлашни истамасангиз, бу масалани тезроқ кўтаринг», - дейилади хатда.
Холокостда омон қолганлар Лондонни уйғурлар геноцидига йўл қўймасликка чақирди
Рут Барнетт ва Дорит Оливер Вольф Буюк Британия Бош вазирига мактуб йўллашди. Холокостда омон қолганлар Британия ҳукуматини Шинжон Уйғур Мухтор вилоятида Хитой маъмуриятининг золимлиги, жумладан, туркий тилда сўзлашувчи мусулмонлар "геноцид"ини тан олиш масаласида аниқ позицияни белгилашга чақирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси