Бу ҳақда пайшанба куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш БМТ иқтисодий-ижтимоий Кенгашининг ирқчилик ва тенгсизликка қарши кураш бўйича махсус йиғилиши иштирокчиларига видеомурожаатида айтиб ўтди.
«Баъзи кузатувчилар дунё маърифатдан кейинги даврга кираётгани ҳақида аянчли хулосага келишган. Маърифатпарварлик қадриятлари - ақл-идрок, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат устуворлиги йўқолиб бормоқда. Уларнинг ўрнида, кўриб турганимиздек, миллатчилик, популизм, ксенофобия, оқ танлилар устунлиги ғоялари ва нео-нацизм ўсиб бормоқда. Ирқчилик эса - бу жинниликнинг қоқ марказида», - деди у.
Гутерриш жаҳон ҳамжамияти мамлакатларини ирқчиликка қарши курашга ва бу ишни мунтазам равишда қилишга чақирди. «Ирқчилик кўп қиррали маданий ҳодисадир. Уни мағлуб қилиш ҳар куни ва барча даражаларда саъй-ҳаракатлар талаб қилади», - қўшимча қилди у.
БМТ Бош котиби барча кўринишларида ирқчиликка қарши курашиш зарурлигини таъкидлади, дея хабар бермоқда «ТАСС». Гутерреснинг айтишича, «биз ирқчилик ва дискриминацияни ўсиб бораётган антисемитизм, мусулмонлардан нафратланиш, насроний озчиликларини таъқиб қилиш ва бутун дунёда намоён бўлаётган бошқа муросасизлик ва ксенофобия шаклларида кўриб турибмиз».
БМТ Бош котиби: «Дунё мусулмонларга нисбатан нафрат даврига кирмоқда»
Дунё рационаллик тамойилларидан четлашиб, ирқчилик ва муросасизликнинг юксалиши билан ажралиб турувчи янги даврга кириб бормоқда, аммо жаҳон ҳамжамияти бу бузғунчи ғояларнинг ғалабасига йўл қўймаслик учун ҳаракат қилиши керак.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми