Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Ҳукумат хорижий ишчи кучи учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигининг асослари бўйича билимлари минимал даражасига талабларни тасдиқлади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборотлар расмий интернет-порталида эълон қилинди.
Москвада кетма-кет тўрт кундан бери COVID-19 янги ҳолатлари ўсмоқда. 9 июн ҳолатига расмий маълумотларга кўра, шаҳарда бир сутка ичида 4124 та янги ҳолат қайд этилди. Касалхонага ётқизишлар сони ҳам ўсяпти – бир суткада 1539 киши касалхонага тушди.
Уйғур миллатига мансуб мусулмон Аҳмад Толиб ва унинг рафиқаси Аманниса Абдулла билан Дубайдаги болалар кийими магазинига йўл олганида унга амирлик ҳукуматидан энг яқин полиция бўлимига ташриф буюриш ҳақида смс-хабар келди.
Янги кон Ван провинциясида жойлашган. Туркия шарқидаги Агра провинциясида олтин-кумуш конлари топилди. Бу ҳақида пайшанба куни Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафа Варанк маълум қилди.
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп (Donald Trump) ўзининг мағлубиятдан кейинги биринчи оммавий нутқида президент Жо Байден маъмуриятининг пандемияга қарши давом этаётган курашини танқид қилди ва яна сайлов натижалари ҳақида ёлғон гапира бошлади. У республикачилар партиясининг Шимолий Каролинада бўлиб ўтган съездида сўзга чиқди.
БМТ апелляция судьялари босниялик сербларнинг собиқ ҳарбий командири Ратко Младичга 1992-1995 йилларда Боснияда бўлган уруш пайтидаги геноцид ва бошқа жиноятлар учун айблов ҳукмини тасдиқлади. Шу тариқа, 79 яшар генерал умрининг охиригача қамоқда ўтирадиган бўлди.
Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакат жануби-шарқий қисмида жойлашган Дром департаментига ташриф буюрган чоғида шапалоқ еди. Воқеа қайд қилинган видеолавҳа BFM телеканали Твиттерида жойланди.
«Ariana News» машҳур телебошловчиси Мина Хайри ўтган ҳафта Афғонистон пойтахтида микроавтобусда бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди.
Брюсселда куппа-кундуз куни маҳаллий аҳоли вакили, бельгиялик фуқаро паркда уч нафар кичик фарзанди билан сайр қилиб юрган мусулмон аёлга ҳужум қилди. Бу пайт аёлнинг қўлида икки ойлик гўдаги бор эди.
Шайх Тамим бин Хамад ал-Таний Владимир Путиннинг у билан шахсий учрашув ўтказишдан бош тортгани сабабли Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумига (ПМЭФ) келмади. Бу ҳақида The Bell икки манбага таяниб ёзди.
Татаристон мусулмонлар диний идораси Қуръонни татарча мақомда ўқиш анъанасини тикланмоқда.
Tesla асосчиси ресторанлар бошқарувида ҳеч қандай тажрибаси йўқ, лекин бу уни илгари ҳеч ҳам тўхтатаган. Илон Маск (Elon Musk), айтидан, ўзининг ресторанлар тармоғига асос солишни режалаштирган кўринади.
Индонезия суди ўтган йили мамлакатга қайтиб кейин мамлакат карантин қоидаларини бузгани, ўн минглаб одамларни жалб қилган ваъзлари ва бошқа йиғинларни ўтказганлиги учун консерватив диний етакчи Ризик Шихабни саккиз ой муддатга қамоқ ва 20 млн Индонезия рупийси ($1400) миқдорида жаримага тортиш билан жазолади.