Патриарх Кириллдан ташқари учрашувда Татаристон митрополияси раҳбари, Қозон ва Тататристон митрополити Кирилл ва Черковнинг жамият ва ОАВ билан ўзаро муносабатлар бўйича Cинодал бўлим бошлиғи Владимир Легойда ҳам черков вакиллари бўлишди. Татаристон муфтияти матбуот котибияти эълон қилган фотосуратларда дин арбоблри дўстона ва илиқ муҳитда долзарб масалаларни муҳокама килаётгани акс этган. Шу куни черковнинг очилиш маросимида сўзга чиққан патриарх Кирилл совет даврида вайрон қилинган ибодатхона тиклангани учун, шунингдек, Россия жамиятида динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаганлик учун мусулмонларга миннатдорчилик билдирди.