«Бизнинг вакилларимиз Хитойда кўп марта бўлган ва бизнинг бу мамлакат билан муносабатларимиз яхши. Хитой – биз учун дўстона мамлакат ва биз унинг Афғонистонни қайта тиклаш ва ривожлантиришдаги иштирокини олқишлаймиз», - деди у.
Унинг сўзларига кўра, «Толибон» Афғонистон ҳудудининг 85%ини назорат қиляпти, у ХХР инвестициялари сақланиши ва хитойлик ишчилар хавфсизлигини кафолатлайди.
Суҳайлнинг ишонтириб айтишича, «Толибон» уларнинг бир қисми Афғонистондан бошпана излаган уйғур айирмачиларининг у ерда қолишига имкон бермайди. Шунингдек, Шахмин «Толибон» 2020 йил февралдаги АҚШ билан келшувлар доирасида бирон-бир хорижий гуруҳга Афғонистон ҳудудидан ҳужумларга тайёргарлик кўриш учун фойдаланишга йўл қўймаслигини эслатиб ўтди.
«Толибон»: Хитой биз учун дўстона мамлакат, уйғурлар эса – айирмачилар
Хитой – Афғонистоннинг дўсти, унинг мамлакатни қайта тиклашдаги саъй-ҳаракатлари олқишларга сазовор. «Толибон» вакили Суҳайл Шахин SCMP нашрига шундай баёнот берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси