close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Толибон» босиб олинган ҳудудлар аҳолисини коронавирусга қарши эмлайди

«Толибон» ҳаракати ўз назорати остидаги ҳудудларда эмлашни амалга оширишга розилик билдирди.

«Толибон» ҳаракати бутун мамлакат ҳудудида коронавирусдан эмлашни ташкил этишда қатнашишга розилик билдирди. Бу ҳақида RT телеканали хабар қилди.
Қатарда бўлиб ўтган афғонлараро музокаралар давомида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» вакиллари бутун мамлакатда эмлаш ишларини амалга оширувчи ходимлар учун хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар кўрилиши ҳақида келишиб олдилар.
Шунингдек, томонлар касалликни даволаш учун зарур бўлган кислородли баллонлар ва бошқа материалларни тўсиқсиз етказиб беришни келишиб олдилар.
Аввалроқ «Толибон» ўқ отишни тўхтатиш ва зўравонликни қисқартиришдан бош тортганди. Террорчи ҳаракатнинг қайд қилишича, юзага келган вазиятдан чиқиб кетиш учун умумий нуқта излаш ҳақида битимга эришилди.
Афғонистондаги низо 1 май куни АҚШ ва НАТО мамлакатлари ушбу мамлакат ҳудудидан ўз қўшинларини расмий олиб чиқишни бошлаганидан кейин кескинлашди. 5 июлда АҚШ президенти Жо Байден америка қўшинлари Афғонистонни 31 августгача узил-кесил тарк этиши ҳақида маълум қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase