close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сувайш канали барча даврлар учун рекорд кўрсаткич қайд этди

Сувайш канали сўнгги солиқ йилида Мисрга рекорд даражадаги 5,84 млрд доллар келтирди, деди якшанба куни унинг бошқарувчиси. Бу кўрсаткич коронавирус пандемиясининг жаҳон савдосига, шунингдек, сув йўлининг олти кун давомида улкан кема билан тўсиб қўйилганига қарамай эришилди.

«Турли муаммоларга қарамай, каналдан олинган даромад 30 июнда якун топган жорий молия йилида кескин ўсди», - деди Сувайш канали бошқармаси (СКБ) бошлиғи Осама Раби.
«Ҳукумат канал тарихида энг юқори, 5,84 млрд долларга тенг даромад олди, бу ўтган йилга нисбатан 2 фоизга кўпдир», - деди у баёнотида.
Рабининг айтишича, СКБ мослашувчан нарх сиёсати ва маркетинг сиёсати канал орқали яхши трафикни сақлаб қолишга ва ҳамкорлар орасида ишонч қозонишга имкон берди.
Лекин бу даврда ҳаммаси силлиқ кечгани йўқ.
Ушбу баёнот март ойида олти кун давомида кемалар қатнови энг гавжум бўлган йўллардан бирини тўсиб қўйган MV Ever Given контейнер ташувчи улкан кема унинг япониялик эгалари Қоҳира билан товон пули ҳақида келишувга келиб, тарк этганидан атиги тўрт кун ўтиб маълум қилинди.
Сиғими тахминан 200 минг тонна бўлган кема 23 март куни қум бўрони пайтида саёзликка ботиб қолиб, каналга тиқилиб, Мисрни ҳаётий даромад билан таъминлайдиган глобал денгиз савдосининг 10 фоизини олиб борадиган муҳим сув йўлини тўсиб қўйди.
У фақат олти кундан кейин, кенг кўламли қутқарув операциясидан кейин саёзликдан олиб чиқилди, бу вақт давомида СКБ бир ходими ҳалок бўлди.
Ўшанда Миср инқироз унга кунига 15 млн долларга тушганини айтган бир пайтда денгиз суғуртачилари жаҳон савдоси учун йўқотишларни миллиардлаб долларга баҳолаган.
СКБ маълумотларига кўра, биринчи ярим йилликда канал оркали 9763 та кема ўтган, бу эса ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 2 фоизга кўпдир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase