Ҳозирча портлаш йўл четидаги қурилма ёки автобус ичига қўйилган портловчи модда воситасида амалга оширилгани маълум эмас.
Воқеа рўй берган вилоятда, Хайбер-Пактунхва полицияси юқори мансабдор вакили, бош инспектор Муаззам Джа Ансори олти нафар Хитой фуқароси, иккита аскар ва иккита маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлганини тасдиқлади.
«Автобус портлагандан кейин чуқур жарликка қулади ва катта йўқотишларга олиб келди. Хитойлик муҳандис ва битта аскар йўқолди. Қутқарув операцияси бошланди ва бутун ҳукумат аппарати санитария авиацияси ёрдамида ярадорларни кутқариш учун сфарбар этилди», - деди исмини ошкор қилмаслик шартида юқори мансабдги ҳукумат амалдори.
Хазарей минтақаси катта маъмурий ходими Reuters агентлигига хабар қилишича, автобус 30 нафар хитойлик муҳандисни Юқори Қўҳистондаги Дасу дамбаси қурилиш жойига олиб кетаётган эди.
Айни пайтда, Хитой ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Хитой портлашни қоралаб, Покистондан терактни яхшилаб тергов қилишни сўрамоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзянь чоршанба куни бўлиб ўтган навбатдаги брифингда Пекиндан Хитой ходимлари, муассасалари ва лойиҳалари хавфсизлигини таъминлашни сўради.
Ансори Reuters агентлигига хабар қилишича, Покистон полицияси тергов ишларини олиб боряпти. «Саботажга ўхшайди», - деди у вертолетда воқеа жойига йўл оларкан.
Бошқа бир юқори мансабли полиция ходими Reuters агентлигига ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етгани, жумладан, 9 нафар Хитой фуқароси ва икки аскар ҳалок бўлганини айтди.
Дасу гидроэлектростанция лойиҳаси ғарбий Хитойни Покистон жанубидаги Гвадар денгиз порти билан бирлаштирадиган «Бир камар – бир йўл» тшаббуси доирасида 65 млрд доллар миқдоридаги инвестицион режа, Хитой-Покистон иқтисодий йўлагининг бир қисми ҳисобланади.
Хитойлик муҳандислар покистонлик қурувчилар билан бирга бир неча йил давомида Дасу гидроэлектростанцияси ва портлаш рўй берган минтақадаги бошқа объектлар устида ишлашди.
Хитой билан ҳамкорликни Покистон раҳбарияти қандай қабул қилишига назар ташлаб, бу воқеани тергов қилиш энг қисқа муддатда ва энг самарали тарзда амалга оширилишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Агар Покистон етакчилари бундай самарадорликни Хитой коммунистларининг Шинжондаги жиноятларини тергов қилишда ҳам қўллаганида борми...
Покистонда хитойлик мутахассисларни олиб кетаётган автобус портлатиб юборилди
Камида 10 киши, жумладан, 6 нафар Хитой фуқароси ва икки нафар покистонлик аскар чоршанба куни Покистон шимолидаги узоқ ҳудудлардан бирида автобус портлаши оқибатида ўлдирилди, хабар қилади Reuters агентлигига бир нечта манба ва қурбонлар сони ўсиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди