«Туркия томонидан босиб олишнинг давом этиши мамлакатимизда турк расмийларига нисбатан нафрат ва душманлик туйғусини уйғотади ҳамда икки тарафлама муносабатларга зиён етказади», - дейилади гуруҳ вакили Забиҳуллоҳ Муҳаммад томонидан қилинган баёнотда.
Турк ҳарбий хизматчиларининг Афғонистондаги иштироки «босқинчилик ҳисобланади ва босқинчиларга нисбатан 2001 йил Афғонистоннинг 1500 та машҳур уламолари томонидан чиқарилган фатвога мувофиқ ҳаракат қилинади», дея огоҳлантиради гуруҳ.
Гарчи гуруҳ барча мамлакатлар билан ўзаро ҳурмат асосидаги муносабат тарафдори эканлигини айтган бўлсада, Туркия ва бошқа давлатларни Афғонистоннинг ички ишларига аралашмасликка чақирди.
Эслатиб ўтамизки, «Толибон» уруш оловида ёнаётган мамлакатда кенг кўламли кампания амалга ошириб, бир қанча туманларни ишғол қилди. «Толибон»нинг таъкидлашича, ҳозирда мамлакат ҳудудининг 85%и уларнинг назорати остида экан.
Бу эса шунга олиб келдики, Кобул режми кучлари таслим бўлди ва ўз ҳудудларини тарк этди, кўпчилик эса қўшни мамлакатларга қочишга мажбур бўлди.
АҚШ ва бошқа Ғарб мамлакатлари қуролли кучлари 20 йил давомида мамлакатда бўлганидан сўнг, август ойининг охиригача чикиб кетишни якунлаши кутилмоқда.
«Толибон» Туркияни Афғонистонни босиб олишдан огоҳлантирди
Сешанба куни Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати вакиллари Туркияни АҚШ мамлакатни тарк этишига қарамай, Афғонистонда қолмаслиги лозимлиги ҳақида огоҳлантирди ва 20 йил олдин чиқарилган фатвога мувофиқ турк қўшинларига қасос билан таҳдид солди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди