close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ афғон коллаборационистларини Қатардаги ҳарбий базага кўчирмоқда

Минглаб афғон таржимонлари ва уларнинг оила аъзолари, уларнинг АҚШ га кириш учун визалари кўриб чиқиш босқичида бўлган вақт мобайнида американинг Қатар ва Қувайтдаги базаларига жойлаштирилади.

Афғон таржимонлари Афғонистондаги америка қўшинларига ёрдам бергани учун Қўшма Штатлардан бошпана изламоқда, бу эса Ғарб қўшинлари мамлакатни тарк этаркан, уларни кучи ортаётган «Толибон»га потенциал нишон қилади.
Ариза берувчилар АҚШ нинг Қатар ва Қувайтдаги ҳарбий базаларида қолаверади, фақат қабул қилувчи мамлакатларнинг розилиги шартида, маълум қилади америка расмийлари Politico нашрига.
Ҳозирги кунда мамлакатларнинг биронтаси афғонларни кабул қилишини тасдиқламади, лекин расмийлар битим «яқин» деб айтмоқда.
Уларнинг қўшимча қилишича, расман келишувга келинган бўлмасада, Яқин Шарқ ва Европадаги айрим мамлакатлар ҳамон таржимонлар учун қабул қилувчи мамлакатлар сифатида кўриб чиқилмоқда.
Ўтган ҳафта маълум бўлишича, Байден маъмурияти Афғонистондаги оккупация даврида АҚШ қўшинларига ёрдам берган Афғонистон фуқароларини шу ой ичида эвакуация қилади.
«Тезкор хавфсизликни таъминлаш мақсадларида биз уларнинг қайси ҳудудларга юборилиши ҳақида қўшимча маълумотни ошкор қилмаймиз, лекин президентнинг парвозларни шу ой бошлаш ҳақидаги ваъдасини бажарамиз», - деди ўшанда расмий вакиллардан бири The Washington Post нашрига.
«Иттифоқчилар бошпанаси» номини олган операция «Қўшма Штатларни ва Афғонистондаги хамкорларимизни қўллаб-қувватлаган ва ариза [махсус иммиграциион визага] бериш жараёнида бўлган, манфаатдор ва бунга ҳақли бўлган афғон фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини» қўллаб-қувватлайди.
Давлат департаменти, мудофаа вазирлиги ва ички хавфсизлик вазирлиги июлнинг охирги ҳафтаси бошланадиган парвозларни мувофиқлаштиради.
Расмий шахсларнинг сўзларига кўра, 2500 га яқин афғонлар самолетга ўтиради ва Виржиниядаги Форт-Ли ҳарбий базасига етказилади, бу ерда улар виза олиш учун топширган аризлари кўриб чиқилгунга қадар вақтинчалик сақланади.
«Бу жасур афғонлар ва уларнинг оила аъзолари бўлиб, уларнинг АҚШ га қилган хизматлари Кобулдаги элчихона томонидан тасдиқланган ва улар хавфсизлик бўйича пухта текширувлардан ўтган», - деди Давлат департаментининг расмий вакили Нед Прайс яқин кунларда АҚШ га етиб келадиган таржимонларнинг биринчи гуруҳи ҳақида.
Махсус иммиграцион виза олиш учун топширилган 18 мингга яқин ариза кўриб чиқиш босқичида турибди.
Душанба куни Байден ариза бериш ва виза расмийлаштириш жараёнини тезлатадиган икки партияли қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш ҳақида баёнот эълон қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase