Ҳозирда мутахассислар янги штаммни таҳлил қилишмоқда. Улар мутация вирус хатти-ҳаракатларига қандай таъсир қилганини тушунишни истайди. Энг муҳим савол - вакциналар вируснинг янги вариантига қарши қанчалик самарали?
Ҳозир Буюк Британияда, худди бутун дунёда бўлгани каби, “дельта” штамми энг тарқалган ҳисобланади. Британия тиббиёт ходимларининг фикрига кўра, касалланганларнинг 99%и айнан унга чалинган. Бир ой ичида вирус 1788 кишини касалхонага ётқизди. Шулардан 29,6 фоизи тўлиқ эмланганлар экан.
“Дельта” мутацияси Европанинг деярли барча мамлакатларида аниқланган. ЖССТ баёнотига кўра, у сайёрамизда яқин ойлар давомида устунлик қилади. Бунинг устига, ушбу штамм қолганларни сиқиб чиқаради. Агар янада кучли, рақобатбардош мутация пайдо бўлмаса.
Коронавируснинг янги мутацияси аниқланди
Британиялик шифокорлар коронавируснинг янги штаммини аниқладилар. Мутация B.1.621 деб белгиланди. Бу ҳақида Mirror нашри ёзди. Жамият соғлиқни сақлаш агентлиги SARS-CoV-2 янги вариантига чалиниш билан боғлиқ 16 ҳолатни аниклади. Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, барча ҳолатлар четдан келганлар билан боғлиқ.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси