Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Қонун лойиҳаси пайдо бўлган вақтдан бери мусулмонлар жамоати томонидан кескин танқид остига олинган эди.
Татаристон пойтахтига ташрифи чоғида Патриарх Кирилл мусулмон ҳамкасблари, Татаристон муфтийси исмоилоғачи тариқат вакили Комил Самигуллин, Россия Федерацияси мусулмонлар диний мажлиси раҳбари Албир Крганов ва Россия Федерацияси мусулмонлар марказий бошқармаси раҳбари – Талғат Тожуддин билан учрашди.
Британиялик шифокорлар коронавируснинг янги штаммини аниқладилар. Мутация B.1.621 деб белгиланди. Бу ҳақида Mirror нашри ёзди. Жамият соғлиқни сақлаш агентлиги SARS-CoV-2 янги вариантига чалиниш билан боғлиқ 16 ҳолатни аниклади. Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, барча ҳолатлар четдан келганлар билан боғлиқ.
Қўшма Штатлар охирги бир неча кун ичида Афғонистонда «Толибон»га қарата ҳаводан зарбалар беришни фаоллаштирди, деб хабар қилади The Washington Post.
Минглаб афғон таржимонлари ва уларнинг оила аъзолари, уларнинг АҚШ га кириш учун визалари кўриб чиқиш босқичида бўлган вақт мобайнида американинг Қатар ва Қувайтдаги базаларига жойлаштирилади.
Соловецкий Спасо-Преображенский ставропигиал монастири бош руҳоний ўринбосари, епископ Порфирий (Шутов) COVID га қарши эмлаш насронийлар учун қизил чизиқ эканлигини айтди.
Муфтий матбуот хизмати 15 июль куни Қирғизистон мусулмонлар диний идорасининг раҳбари муфтий Замир Ракиев коронавирусдан вакцина олгани ҳақида ахборот тарқатди.
«Толибон» ҳаракати ўз назорати остидаги ҳудудларда эмлашни амалга оширишга розилик билдирди.
Даниялик рассом, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатуралари билан машҳур бўлган бадбахт атеист Курт Вестергор азобланиб ўлди. Бу ҳақида рассомнинг оила аъзолари Даниянинг Berlingske газетасига маълум қилди. Унинг ўлими узоқ давом этган азобли касалликдан сўнг рўй берди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича ФАТВОСИ
Сувайш канали сўнгги солиқ йилида Мисрга рекорд даражадаги 5,84 млрд доллар келтирди, деди якшанба куни унинг бошқарувчиси. Бу кўрсаткич коронавирус пандемиясининг жаҳон савдосига, шунингдек, сув йўлининг олти кун давомида улкан кема билан тўсиб қўйилганига қарамай эришилди.
Сешанба куни Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати вакиллари Туркияни АҚШ мамлакатни тарк этишига қарамай, Афғонистонда қолмаслиги лозимлиги ҳақида огоҳлантирди ва 20 йил олдин чиқарилган фатвога мувофиқ турк қўшинларига қасос билан таҳдид солди.
Камида 10 киши, жумладан, 6 нафар Хитой фуқароси ва икки нафар покистонлик аскар чоршанба куни Покистон шимолидаги узоқ ҳудудлардан бирида автобус портлаши оқибатида ўлдирилди, хабар қилади Reuters агентлигига бир нечта манба ва қурбонлар сони ўсиши мумкинлигини қўшимча қилди.