close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Франция парламенти ниҳоят "сепаратизм"га қарши қонунни қабул қилди

Қонун лойиҳаси пайдо бўлган вақтдан бери мусулмонлар жамоати томонидан кескин танқид остига олинган эди.

Франция миллий ассамблеяси жума куни «сепаратизм»га қарши қонунни «Республика тамойилларига ҳурматни мустаҳкамлайдиган қонун» деб номлаб, якуний қабул қилди.
Қонун учун 49 депутат овоз берган бўлган, 19 нафар парламент аъзолари унга қарши чиқди.
Мамлакат мусулмонлар жамоати томонидан кескин танқид қилинган бу қонун Франция парламенти томонидан Миллий йиғилиш доирасида ҳам, ОАВда ҳам бир неча ойлик тортишувлардан кейин қабул қилинди.
Қонун лойиҳаси ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқлари ва таълимни ривожлантириш, шунингдек, йиғилишлар эркинлиги каби соҳаларга дахлдор.
Қонун лойиҳаси гендер белгилар асосида зўравонлик ва камситишга ундашда гумон қилинаётган диний бирлашмаларни ёпиш имконини беради.
Диний асосларда давлат амалдорларига нисбатан таҳдид ва ҳақоратлар 5 йил қамоқ ва 75 минг евро жарима билан жазоланади.
Бундан ташқари, диний ташкилотлар хориждан олинган 10 минг евродан ортиқ ҳар бир хайрия ҳақида ҳисобот беришга мажбурлар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase