close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Буюк Британияда депутат черковда сўйиб ўлдирилди

Британия парламентининг Консерватив партиядан депутати Дэвид Эмессга Эссекс штати Ли-Он-Си шаҳри черкови қабулхонасида сайловчилар билан учрашув вақтида бир неча марта пиоқ билан зарба беришди. Бу ҳақида BBC News хабар қилди.

Эссекс полицияси хабар беришича, шифокорлар депутатга ёрдам беришга уринишган, лекин у олинган жароҳатлардан вафот этган. Депутатнинг ҳамкасблари Твиттер орқали унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Хусусан, ҳукумат бошлиғининг ўринбосари Доминик Рааб Эмессни «буюк одам, ажойиб дўст ва депутат» деб атади.
Мен унинг оиласи ва уни севган ҳар бир кишига чин дилдан ҳамдардман.
Ёнида пичоқ билан топилган 25 ёшли гумонланувчи қўлга олинди. Унинг мотивлари ҳақида хабар берилмади.
Дэвид Эмесс 1983 йилдан бери Британия парламенти аъзоси эди. Қарийб 40 йил давомида у абортга қарши ва жониворларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўз кампаниялари билан шуҳрат қозонганди, таъкидлайди BBC News.
Эмесснинг ўлими охирги 5 йилда прламент аъзосининг биринчи марта ўлдирилиши бўлди. 2016 йил Берстолл шаҳрида сайловчилар билан учрашувдан сўнг Лейбористлар партиясидан 41 ёшли депатат Джо Кокс ўлдирилганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase