close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитойлик офицер мусулмонларни қийноққа солиш усуллари ҳақида гапириб берди

Европага қочиб кетган ХХР полиция офицери хитойлик хавфсизлик кучлари қандай қилиб сохталаштирилган ишлар бўйича батафсил кўрсатмалар олиш учун ҳибсга олинган уйғур мусулмонарни қийноққа солиши ҳақида гапириб берди, деб хабар қилади lenta.ru сайти CNN га таяниб.

Собиқ олициячининг сўзларига кўра, ҳибсдаги уйғурлар терроризмда айбдорликни бўйнига олишни мажбур қилиш мақсадида калтакланади, электр токи билан қийноққа солинади ва гуруҳ бўлиб зўрланади. «Биз иккита электр симини уларнинг жинсий аъзоларига боғлаб қўйиб, токка улардик», – дейди Цзян.
Шунингдек, у полициячилар одамларни уйқудан маҳрум қилиш, сув билн қийноққа солиш, камера шифтига осиб қўйиш ёрдамида кўрсатма олишга ҳаракат қилишини гапириб берди. Уйғурлар темир занжирлар ва новдалар билан калтакланади, уларни бўғишади ва юзларини тепкилашади. Полициячилар шунингдек, ҳибсга олинган мусулмоннинг камерадошларига уни зўрлашни буюриши ҳам мумкин.
Уйғурлар геноциди туфайли АҚШ Конгресси вакиллар палтаси спикери Нэнси Пелоси халқаро ҳамжамиятга 2022 йил Хитойда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларини бойкот қилиш чақириғи билан мурожаат қилди. Унинг фикрига кўра, «дунёнинг етакчи мамлакатлари раҳбарлари» бу спорт тадбирида қатнашишдан воз кечиши керак.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase