Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўз табрикномасида қуйидагиларни ёзди: "Мен Миср халқини, араб ва ислом халқларини унинг дунёга келиши инсоният тарихида туб бурилиш даври бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд куни муносабати билан чин дилдан табриклайман. Осмонлар хабарини олган ва жасорат билан масъулиятни ўз зиммасига олган ва қийинчиликларни қатъият, ирода ва сабр-тоқат билан қарши олган, тақлид учун намуна, ўрнак ва солиҳ етакчи тимсоли бўлган Муҳаммад пайғамбарга Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин. Мен бу муборак кунда Аллоҳдан Мисрни, араб ва ислом халқларимизни барча ёмонликлардан ҳимоя қилишини сўрайман".
Аввалроқ, ас-Сиси ва Мисрнинг бошқа расмий шахслари Мавлид-ан-Наби — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган кунни нишонлашда қатнашган эди.
Миср президенти мусулмонларни мавлид куни билан муборакбод этди
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Twitter орқали мисрликлар, араблар ва мусулмонларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган куни билан табриклади, деб хабар қилади Ahram online.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси