Бош вазир Маиганинг маълум қилишича, дастлаб Франция ҳукумати билан Мали ҳарбийларига разведка маълумотлари ва ҳаводан қўллаб-қувватлаш билан ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга эришилган. Мали ҳудудига француз ҳарбий контингенти юборилиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ эди.
Шогел Какалла Маиганинг таъкидлашича, Кидал шаҳрида француз ҳарбийлари томонидан бевосита “ал-Қоида” билан ҳамкорлик қиладиган «Ансар ад-дин» террорчи ташкилоти бошқаруви остида бўлган анклав ташкил қилинган.
«Малида Кидалга кириш имкони йўқ, бу - Франция томонидан назорат қилинадиган анклав. Улар француз офицерлари томонидан ўқитилган қуролли гуруҳларга эга», деб таъкидлади Мали Бош вазири.
Мали ҳукумати аввалроқ Франция ҳукуматига, биринчи навбатда, Сахел вилоятида террорчиларга қарши курашиш учун кучларни жамлаш таклифи билан мурожаат қилган. Шу билан бирга, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик мунозарали масалалар ечимини тезда топиш учун манфаатларни ўзаро ҳурмат қилишга асосланиши лозим.
Мали Бош вазири: Франция террорчиларни тайёрламоқда
Мали Бош вазири Шогел Какалла Маига Франция ҳарбийларининг мамлакат ҳудудида фаолият юритаётган террорчиларни тайёрлашга алоқадорлиги ҳақида рад этиб бўлмайдиган далилларга эга, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси