Гурна - араб миллатига мансуб бўлиб, Шарқий Африка соҳилидаги, ҳозирда Танзаниянинг бир қисми бўлган Занзибар оролида туғилган. 1968 йил, Занзибардаги инқилобдан сўнг, у талабали даврида Буюк Британияга кўчиб кетган.
1980 йилдан 1982 йилгача Гурна Нигериянинг Байеро Кано университетида маърузалар ўқиган. Сўнгра Кент университетига ўтиб, у ерда 1982 йил докторлик даражасини олди. Ҳозирги пайтда у инглиз тили факультети аспирантураси директори ва профессори ҳисобланади. Унинг асосий академик қизиқиши – мустамлакачиликдан кейинги давр адабиёти, мустамлакачилик билан боғлиқ, айниқса, Африка, Кариб ҳавзаси ва Ҳиндистонга алоқадор муаммолар ҳисобланади.
Абдулраззоқ Гурна 2021 йил адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди
Нобел қўмитаси 2021 йил учун адабиёт бўйича мукофот совриндорини эълон қилди. У келиб чиқиши Занзибарлик бўлган, Буюк Британияда яшаб ижод қилаётган Абдулраззоқ Гурна бўлди. Мукофот "мустамлакачилик оқибатлари ва маданиятлар ва қитъалар ўртасида йўқолиб бораётган қочқинлар тақдирини муросасиз тадқиқ қилгани учун" тақдирланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши