close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудияда шайх Муса ал-Қарний қамоқда вафот қилди

Саудиялик машҳур олим сешанба куни қамоқда вафот этди. Бу ҳақида хабар берган саудиялик инсон ҳуқуқлари ташкилоти қиролликда инсон ҳуқуқларининг даҳшатли тарзда бузлаётганини таъкидлади.

Бир неча инсон ҳуқуқлари гуруҳлари, жумладан, Саудиянинг ALQST гуруҳи собиқ университет профессори Муса ал-Қарний 15 йиллик қамоқ жазосини ўташ чоғида соғлиғи ёмонлашганидан сўнг вафот этганини маълум қилди.
«Қарний шафқатсиз қийноққа солинган, Саудия Арабистони ҳукумати эса, атайлаб тўғри келмайдиган дори-дармонлар берган ҳолда унга қасддан зиён етказган», деб маълум қилади инсон ҳуқуқлари гуруҳи Твиттерда.
«ALQST ўлим сабабларини шубҳа остига қўяди ва халқаро терговни талаб қилади».
66 ёши Қарний 2007 йилда ҳибсга олинган ва 2011 йил "Жидда ислоҳотчилари" суд жараёнида 15 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
2018 йил у қамоқхонада инсульт бўлган ва қамоқхона бошқарувининг бепарволиги туфайли психиатрия шифохонасига кўчирилган.
Саудия Арабистони ҳукумати қиролликда сиёсий ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқларини талаб қилган бир нечта эркакни қатл этишга ҳукм қилган.
ALQST маълумотларига кўра, гуруҳ етакчиси эканикда айбланган Сауд ал-Ҳошимий 30 йил қамоқ жазосига, ундан кейин 30 йил сафарлар тақиқланишини ва 2 миллион риёл (534 минг АҚШ доллари) миқдорида жаримага ҳукм қилинган.
«Инсон ҳуқуқларини ўлчаш ташаббуси» ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳибсга олиш, тинч фаолиятни бостириш ва ўлим жазоларини амалга оширишда давом этаётгани боис Саудия Арабистонини дунёдаги энг ёмон инсон ҳуқуқлари поймолчиларидан бири деб атади.
Шубҳасизки, қиролликнинг бу имиджи катта қисми шариат жазоларини ижро этиш оқибатидир. Хусусан, у жумладан, содомия ва гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ жиноятлар учун бошини танидан жуда қилиш йўли билан қатл этиш жазоси амал қиладиган дунёдаги кам сонли мамлакатлардан бири ҳисобланади.
Валиаҳд шаҳзода мақомини қўлга киритгач, МБС деб ҳам аталадиган Муҳаммад бин Салмон қиролликнинг халқаро имиджини ўзгартиршига уриниб кўрди. Лекин у сиёсий диссидентлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши қатағонларни ҳам кучайтирди.
Салмон ал-Ауда, Али ал-Омари ва Авад ал-Қарний каби сунний ислоҳотчи-олимлар, шунингдек, МБСнинг амакиси, шаҳзода Аҳмад бин Абдулазиз қатағонлар домига тушди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase