Абу Муслим
Бир-бири билан тобора қалин иттифоқдан манфаатдор бўлган Туркия ва Россия шиддат билан бир-бирига яқинлашмоқда, бу эса Яқин Шарқ стратегик харитасига чуқур ўзгаришлар киритмоқда. "Турк оқими" бу – оддийгина газ қувури эмас, балки Анқара ва Москва ўртасида умумий манфаатлар сиёсатининг рамзи ҳамдир, деб ёзади ғарб матбуоти.
Оқ уй маслаҳатчиси ва АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп ижтимоий тармоқда сиёсатчи-муслима Илхон Умарни қўллаб-қувватлайдиган сўзлар ёзилган қайд қолдирди. Эслатиб ўтамизки, Илхон Умар АҚШ Конгресси вакиллар палатаси янги таркибига сайланди ва конгрессменлар орасида биринчи ҳижобли аёлга айланади.
Кеча Санкт-Петербург шаҳар судида судья Елена Широкова Умарали Назаров – полиция бўлинмасида олиб қўйилган ва шу куниёқ касалхонада тўсатдан вафот этган беш ойлик гўдакнинг онасини Россия ҳудудида ташқарига чиқариб юбориш ҳақидаги биринчи инстанция судининг қарорини кучда қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.
Беньямин Нетаньяхунинг ХАМАС ва Ғазо секторидаги бошқа қуролланган гуруҳлар билан вақтинчалик сулҳ тузиши Исроил ҳукумати ва Исроил жамиятида ҳақиқий ихтилофга сабабчи бўлди. Ҳукуматни қирғий Авигдор Либерман тарк этди, бошқалар - Нафтали Беннент ва Айелет Шакед – ҳукумат таркибида қолган бўлсада, Нетаньяху фикрига қарши эканлигини ошкора айтди.
Ўрта асрларда Европа монархияларининг Фаластиндаги мусулмон ерларига Салиб юришлари тарихида бир қизиқарли эпизод мавжуд. Унинг сабабларини Яқин Шарқда рўй бераётган ҳозирги ҳодисалар билан боғлиқ равишда охиригача тушуниш лозим.
Чеченистон республикасида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам туғилган ойда дунёга келган ўғил болаларнинг ҳар иккитадан биттаси унинг шарафига Муҳаммад деб исм қўйилди. Қолган чақалоқларга эса исломдаги бошқа пайғамбарларнинг исмлари қўйилди.
Хитой ҳукумати миллиондан ортиқ этник хитойликларни уйғурлар турмуш тарзида исломнинг ҳар қандай кўринишлари ҳақида хабар бериб туриш учун Шинжон автоном районида истиқомат қиладиган уйғур оилаларга жўнатди. «Уйнинг уйғур хўжайини қўшниси билан араб тилидаги «ассалому алайкум» сўзларини айтиб сўрашдими? Буни дарҳол ёндафтарга ёзиб қўйиш керак», - изоҳ беради америкалик антрополог Даррен Байлер, иқтибос келтиради scoop.co.nz.
Биринчи далил: Аллоҳнинг ўзи (Қуръонда) У ҳамма нарсалар яратувчиси эканлигини маълум қилган. Бу ваҳий бизга ишончли тарзда етказилган.
Собиқ СССРнинг «мусулмон» республикаларидан бирида истиқомат қиладиган «модель» Дина Р. «Инстаграмм»да ўзининг ичкийимдаги фотосессиясини намойиш этди. Бундай ғайриодатий хулқ-атвор намойиши қатор салбий шарҳ ва изоҳларга олиб келди, Дина Р. эса буларнинг ҳаммаси ҳасаддан, деб айтди.
Жанубий Африка Республикасида бир эркак ўн яшар қизининг номусини поймол қилган 66 яшар насронийлар руҳонийсини жинсий аъзосидан маҳрум қилди. Хабар қилинишича, уларнинг гўдак қизи зўравонлик қурбонига айлангани ҳақида отага унинг рафиқаси айтиб берган. Бу воқеа черков биносининг ўзида рўй берган экан.
Турли ахборот агентликлари берган хабарларга кўра, Саудия Арабистони томонидан бошқариладиган коалиция унинг қуролли кучлари томонидан қамал қилинган Яманнинг порт шахри Ходейдада жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида буйруқ чиқарди. Ҳукумат тарафдори бўлган кучларга кейинги буйруқ берилгунга қадар жангари-хусийларни ҳужум қилишни тўҳтатиш буюрилди.
Рождество – насороларнинг ҳар йили Ийсо алайҳиссаломнинг таваллудларини хотирлаб байрам қилинадиган маросимларидир. Рус тилида бу маросим «месса» (обедня) деб юритилади. Мажусий эътиқодлардан ўтиб қолган бошқа байрамлар каби, Рождество ҳам Ийсо алайҳиссаломнинг туғилган кунларига боғлиқ бўлмай, балки мажусий урф-одатларнинг давомидир.