Абу Муслим
Биринчи далил: Аллоҳнинг ўзи (Қуръонда) У ҳамма нарсалар яратувчиси эканлигини маълум қилган. Бу ваҳий бизга ишончли тарзда етказилган.
Собиқ СССРнинг «мусулмон» республикаларидан бирида истиқомат қиладиган «модель» Дина Р. «Инстаграмм»да ўзининг ичкийимдаги фотосессиясини намойиш этди. Бундай ғайриодатий хулқ-атвор намойиши қатор салбий шарҳ ва изоҳларга олиб келди, Дина Р. эса буларнинг ҳаммаси ҳасаддан, деб айтди.
Жанубий Африка Республикасида бир эркак ўн яшар қизининг номусини поймол қилган 66 яшар насронийлар руҳонийсини жинсий аъзосидан маҳрум қилди. Хабар қилинишича, уларнинг гўдак қизи зўравонлик қурбонига айлангани ҳақида отага унинг рафиқаси айтиб берган. Бу воқеа черков биносининг ўзида рўй берган экан.
Турли ахборот агентликлари берган хабарларга кўра, Саудия Арабистони томонидан бошқариладиган коалиция унинг қуролли кучлари томонидан қамал қилинган Яманнинг порт шахри Ходейдада жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида буйруқ чиқарди. Ҳукумат тарафдори бўлган кучларга кейинги буйруқ берилгунга қадар жангари-хусийларни ҳужум қилишни тўҳтатиш буюрилди.
Рождество – насороларнинг ҳар йили Ийсо алайҳиссаломнинг таваллудларини хотирлаб байрам қилинадиган маросимларидир. Рус тилида бу маросим «месса» (обедня) деб юритилади. Мажусий эътиқодлардан ўтиб қолган бошқа байрамлар каби, Рождество ҳам Ийсо алайҳиссаломнинг туғилган кунларига боғлиқ бўлмай, балки мажусий урф-одатларнинг давомидир.
Кун ва тун бир-бирини қанчалик тез алмаштириши сизга маълумми? Нима учун «Аъроф» сурасида Аллоҳ «Уни шошилиб қувлайдир» деб айтган (7:54), «Раъд» сурасида эса бу иборадан фойдаланмаган? Замонавий фан бу оятнинг мазмунини қандай қилиб аниқланади?
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров мусулмонларни Мавлид ан-Наби – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган кун билан табриклади. Унинг сўзларига кўра, Аллоҳнинг Расули дунёга келиши ажойиб ҳодиса бўлган. «Бу кун бизга ҳар бир мусулмон учун йўл-йўриқ ҳисобланган одамларнинг энг яхшиси ҳаёти ва таълимоти ҳақида эслатиб туради.
Саудия Арабистони ижтимоий тармоқларида қироллик аҳолисини Туркия курортларида дам олишдан воз кечишга даъват қиладиган кенг кўламли кампания бошланди. Бунга Туркия ҳукумати томонидан ар Риёдга мухолифатчи-журналист Жамол Хашукджининг ўлдирилиши туфайли кўрсатилаётган босим сабабчи бўлди.
Мисрда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган кун муносабати билан кенг кўламли тадбир бўлиб ўтди, хабар беради muftyat.kz. Тадбир доирасида мамлакат президенти Абдулфаттоҳ Сисий Ислом таълимотининг равнақига муносиб ҳисса қўшган бир қатор олимлар ва мутафаккирларни тақдирлади.
28 ноябрь куни Саратов шаҳридаги Ислом комплекси ҳудудида «Эзгу қалб» донорлик акцияси бўлиб ўтади. Саратов вилояти Мусулмонлар диний бошқармаси кўмагида «Родник» аёллар жамоат ташкилоти шундай ташаббус билан чиқди. Бу тадбир ҳар йили Рабиъул-Аввал ойида – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ойда бўлиб ўтади.
Қозон шаҳри ҳокимлиги татар миллий фаолларига Татаристон суверенитети ёки татар миллати билан боғлиқ тадбирлар ўтказишда мунтазам равишда рад жавоби бериб келмоқда. Рад жавоб берилмаган ҳолатда ҳам, шаҳар четидаги одам кам борадиган жойларда рухсат берилган.
Яқинда бўлиб ўтган сайловлар натижаларига кўра, АҚШ вакиллар палатасига сайланган икки муслима аёлнинг конгрессмен лавозимига расмий кириши арафасида Демократлар партияси палата биноси ичида бош кийимларини тақиқлайдиган 181 йиллик тақиққа аниқлаштирувчи тузатиш киритишни таклиф қилди.