close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Германия армиясида мусулмонлар имомлар хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини талаб қилмоқда

Германия мусулмонлари Бундесвер ҳарбий хизматчилари нафақат насронийлар руҳонийлари, балки мусулмон имомлар хизматларидан ҳам фойдаланиш имконига эга бўлишлари лозим деб ҳисобламоқда. Ҳозирги пайтда Германия қуролли кучлари аскарларга католик ва протестант руҳонийларнинг маънавий ёрдамини тақдим этмоқда, Лекин мусулмон ҳарбий хизматчилар бундай кўмакдан маҳрумлар.

Ҳарбий денгиз кучлари офицери Нариман Рейнке – Бундесверда хизмат қиладиган 1500 мусулмондан биридир. Марокашда туғилиб ўсган аёл немис армиясида 2005 йилдан бери хизмат қилади, бу вақт ичида у икки марта Афғонистонда хизмат сафарида бўлиб ҳам келди.
Унинг айтишича, Германия армиясида мусулмон бўлиш қийин. Нариман бир неча марта раҳбарият олдига мусулмонлар армия имомига эҳтиёж сезаётган ҳақида масалани қўйган, бу борада ҳатто мудофаа вазири Урсула вон дер Лейенга ҳам мурожаат қилинган, лекин ижобий натижага эришилмаган.
«Мен доимо ҳарбий ҳаракатлар пайтида ҳалок бўлишим мумкинлиги ҳақидаги фикрлар билан яшайман. Афғонистонга сафар вақтида доим сумкамда кафан солиб юрардим», - Рейнкенинг шу сўзларида иқтибос келтиради Deutsche Welle.
Бундестагда «Яшиллар» партияси вакили Тобиас Линднернинг қайд этишича: «Динлар хилма-хиллигини тушуниш ва қабул қилиш вақти келди.  Аскарлар қайси динга эътиқод қилишдан қатъи назар, диний кўмак олишлари лозим».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase