Испания: «Фаластин кўз ўнгимизда қонга ботмоқда»...
Испания Бош вазири Педро Санчес «Ғазодаги қирғинни тўхтатиш учун «Исроил»га босим ўтказиш»га чақирди ва Мадрид БМТнинг Халқаро суддан «Исроил»нинг уруш олиб бориш усуллари бўйича қарор чиқаришни талаб қилувчи резолюциясини қабул қилишни режалаштираётганини билдирди.
Евровидение: қандай қилиб кўнгилочарлик инсонийликни сояда қолдиради...
Евровидение қўшиқ танлови ўзини мусиқа ва халқлар бирлиги муҳим бўлган «сиёсатдан холи» ва «нейтрал» тадбир сифатида кўрсатади. Бироқ, 2025 йилда у ўз нейтраллиги танланганлигини кўрсатди. Фаластин халқининг давом этаётган геноцидига, Ғазонинг шафқатсиз бомбардимон қилинишига, болалар, қариялар ва аёлларнинг ўлдирилишига қарамай, «Исроил» нафақат танловда қатнашди, балки иккинчи ўринни ҳам эгаллади. Бу ғарб институтларининг гуманистик қадриятларни эълон қила туриб, амалда жиноий режимларни қандай қўллаб-қувватлашининг ёрқин мисолидир...
Исроил ҳар соатда бир фаластинлик аёлни ўлдирмоқда
Euro-Med инсон ҳуқуқлари мониторининг бугун эълон қилинган янги ҳисоботига кўра, 2023 йил октябрь ойидан бери Исроил оккупация армияси Ғазо секторини тўғридан-тўғри бомбардимон қилиши натижасида ҳар куни ўртача 21 нафар фаластинлик аёлни ўлдирмоқда. Бу шуни англатадики, қамал, очлик ва тиббий ёрдамнинг етишмаслиги туфайли вафот этганларни ҳисобга олмаганда, ҳар соатда бир аёл ҳалок бўлмоқда.
Исроил Ғазонинг 39 000 дан ортиқ боласини етим қилди
Янги ҳисобот шуни тасдиқладики, Middle East Monitor хабарига кўра, Исроилнинг давом этаётган ҳужумлари натижасида Ғазода 39 000 дан ортиқ бола ота-онасидан биридан ёки иккаласидан ҳам айрилган. Фаластин Марказий статистика бюроси эълон қилган маълумотларга кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери ҳалок бўлганлар сони 50 523 кишига етди, яна 114 776 киши жароҳатланган.
Гарвард Трампга тарсаки туширди
Гарвард университети Трамп маъмуриятининг сиёсий садоқат талабларига бўйсунишдан бош тортиб, унга қарши чиқди.
Йехуда Каплун тайинлови ва Трамп давридаги антисемитизмга қарши курашдаги иккиюзламачилик...
Қачонки антисемитизмга қарши кураш исламофобия, арабларга қарши ирқчилик ёки колониализмни оқлаш воситасига айланса — шунда аён бўлади: бу кураш ҳақиқат учун эмас, балки ҳокимият манфаатлари учун олиб борилмоқда. Мусулмонлар содда ҳам, сукут сақловчи ҳам бўлмасликлари керак. Ҳақиқий ҳамдардлик — бу овозини ўчирмоқчи бўлганлар учун гапиришдир. Бу қаршилик эмас, балки ҳақиқат учундир.
Қотиллик учун лицензия...
Ушбу урушда Ғазо “янгиликлар қабристон”ига айланди. Анклавда ҳар уч кунда бир журналист ҳалок бўлмоқда — бу эса замонавий тарихдаги энг ёмон кўрсаткичдир. Охирги 18 ой ичида секторда I ва II Жаҳон урушлари, шунингдек, сўнгги юз йилликдаги барча қуролли тўқнашувлар давомида ҳалок бўлганларга нисбатан кўпроқ мухбирлар ўлдирлди.
Исроил армияси Ғазода жойлашган Фаластин-Турк дўстлик шифохонасини вайрон қилди...
Исроиллик террористлар Ғазо секторининг шимолида жойлашган Фаластин-Турк дўстлик шифохонасини портлатдилар, бу жойда ҲАМАСнинг қўмондонлик маркази бор эди, деб даъво қилишди.
Катта тозалаш
Баъзилар "АҚШ-Европа иттифоқи парчаланмоқда", дейишмоқда. Бу қисман тўғри. Чунки аслида АҚШ-Европа иттифоқи деган нарса ҳеч қачон бўлмаган. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг вайронага айланган ва қанчалар заиф эканлиги кўринган Европани Америка қутқарди ва шу орқали уни қўлида қулга айлантирди. Европа Иттифоқи йиллар давомида ўзини асирга олган АҚШнинг сунъий йўлдоши бўлиб қолди ва глобал муносабатларда ҳеч қандай устун таъсир кучига эга эмасди.
АҚШ Ғазони тиклаш бўйича мусулмонлар режасини рад этди
АҚШ маъмурияти Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий томонидан таклиф этилган ва Араб давлатлари лигаси саммити иштирокчилари томонидан маъқулланган Ғазо сектори тикланишига оид режани рад этди.