close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳалол браузер мусулмон бўлмаганларни руҳлантирди

Бутун дунё бўйлаб интернетдан фойдаланувчилар мусулмонлар учун браузер ишлаб чиққан  Salam Web Technologies Малайзия стартапи янгилигига қизиқиб қолдилар. SalamWeb дастури оддий браузерлардан зарарли контентни – порнография ёки қимор ўйинлари рекламаси бўлишидан қатъи назар – блок қилиб қўядиган самарали фильтрлаш восталари мавжудлиги билан фарқ қилади.

Браузернинг ушбу хусусияти фарзандларини шу каби маълумотлардан ҳимоя қилиш истагида бўлган ота-оаналр учун жуда ёқади. Шундай қилиб, нафақат мусулмонлар, балки бошқа динлар вакиллари ҳам браузерга катат қизиқиш билдирмоқда. 
Янгиликни  тақдим этар экан, Salam Web Technologies интернет яхши ва ёмон бўлишини, браузернинг вазифаси эса фойдаланувчилар учун яхши интернет дарчасини очиб беришдан иборат эканлигини билдирди.
Компанияда яқин келажакда фақат мусулмонларнинг ўзидан бўлган 200 млн киши SalamWeb га ўтишидан умид қилаётганини маълум қилишди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase