close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Курашчан худосизлар иттифоқи

Собиқ Иттифоқ даврида динга қарши кураш олиб бориш учун тузилган оммавий жамият. Унинг тарихи 1922-23 йилларда Худосизлар тугаракларидан бошланади. Шулар заминида 1924 й. Москвада “Безбожник” (Худосиз) газетасининг дўстлари жамияти ташкил этилган. 1925 йил апрелида жамиятнинг биринчи Бутун иттифоқ сеъездида Худосизлар иттифоқи тузилган.

Худосизларнинг иккинчи Бутун иттифоқ сеъездидан (1929 й. Июн) бошлаб “Курашчан Худосизлар иттифоқи” деб атала бошланган. Бу иттифоқнинг юқори органи Бутун иттифоқ сеъездида сайлаб қўюлувчи марказий кенгаш бўлган. У муассалар, ташкилотлар, ўқув юртлари, колхозлар, ҳарбий қисмларда қуйи ташкилотлар тузиб, улар орқали кундалик атеистик ташвиқот юритган.
Курашчан Худосизлар иттифоқи ўша даврдаги барча иттифоқдош республикаларда ҳам тузилган. Жумладан, 1925 йил ноябрда Ўзбекистонда Худосизларнинг республика сеъезди чақирилиб, унда Ўзбекистон Худосизлар иттифоқи таъсис этилди. 1928 йилнинг сентябр-октябрида Худосизлар конференциялари ўтказилди. Курашчан Худосизлар иттифоқининг иккинчи сеъездидан сўнг Ўзбекистонда диний идеологияга қарши кураш янада кучайтирилди. 1929 йили Тошкентда динга қарши тарғибот музейи очилди, қишлоқ чойхоналарида атеистик бурчаклар ташкил этилди. Ўзбекистонда Курашчан Худосизлар иттифоқининг 1928 йилдан “Худосизлар” журнали, 1939 йилдан “Худосиз” газетаси чиқарилган.

Немис-фашистларининг собиқ Совет иттифоқи ҳудудларига бостириб кириши динга бўлган муносабатни ҳам ўзгартириб юборди ва "Курашчан худосизлар иттифоқи" фаолияти тўхтатилди. "Худосиз" журналининг энг сони сони 1941 йил июл ойида нашрдан чиқди. "Курашчан худосизлар иттифоқи" эса, расман 1947 йили тарқатиб юборилди. Энди унинг вазифаси "Бутун иттифоқ сиёсий ва илмий билимларни тарқатиш жамияти"га ўтди ("Билим" жамияти). "Курашчан худосизлар иттифоқи"нинг барча моддий воситалари янги жамиятга берилди. Даҳрийликка тарғиб қилувчи мутахассилар янги жамиятнинг асосига айланди. Номи ўзгаргани билан моҳияти ўзгаргани йўқ.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase